Latest news

12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  2 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  4 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  3 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  4 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   6 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  12 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  6 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0

"Реал" Куртуанинг ўрнига дарвозабонлар шорт-листини тузиб қўйди News

"Реал" Куртуанинг ўрнига дарвозабонлар шорт-листини тузиб қўйди

Дарвозабон Тибо Куртуанинг жароҳати сабабли "Реал" яна трансферлар бозорига киради.

Испания матбуоти хабарига кўра, "қаймоқранглилар" бельгияликнинг ўрнига дарвозабонлар шорт-листини тузиб қўйган.

Рўйхатда Яссин Буну, Кепа Аррисабалага, Давид де Хеа ва Кейлор Навас каби дарвозабонлар ўрин олган. Шуларнинг сўнгги икки нафари айни дамда эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги машғулотларда "Реал" посбони машғулотларида жароҳат олиб, кўз ёшлари билан майдондан чиқиб кетган. Бельгиялик дарвозабоннинг чап тиззасининг хочсимон боғлами шикастлангани айтилмоқда. Шу сабабли у янги мавсумда умуман майдонга туша олмаслиги мумкин.

"Атлетик"ка қарши ўйинда "Реал" дарвозасини Андрей Лунин қўриқлайди. Аммо навбатдаги ўйинларга қадар клуб дарвозабон олиб келишни режа қилмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика