"Реал" Бенземага Бразилиядан ўринбосар қидирмоқда
24 jun 2022 21:12
News
"Реал" Бенземага Бразилиядан ўринбосар қидирмоқда
Мадриднинг "Реал" клуби "Ботафого" клубининг 18 ёшли ҳужумчиси Матеус Насиментони диққат билан кузатиб бормоқда.
Испаниянинг AS нашри хабарига кўра, "Реал Мадрид" 34 ёшли ҳужумчи Карим Бенземага ўринбосар қидирмоқда. Манбанинг аниқлик киритишича, агар Матеу чиндан ҳам "Реал Мадрид"га ўтса, у "Реал Мадрид Б" жамоасида ўйнайди. Илгари Винисиус Жуниор ва Родриго ҳам шундай синовдан ўтганди.
18 ёшли Матеус 2020 йилнинг кузида "Ботафого" сафида дебют қилган. Бразилия чемпионатининг жорий мавсумида футболчи барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Comments