"Реал" "Барселона" харид қилмоқчи бўлган футболчини илиб кетмоқчи
12 sep 2018 14:06
News
"Реал" "Барселона" харид қилмоқчи бўлган футболчини илиб кетмоқчи
Испанияда "Аякс" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни сотиб олмоқчи бўлганлар сони ошмоқда.
Маълумотларга кўра, иқтидорли футболчи учун курашга "Барселона" кетидан "Реал" ҳам қўшилди. Де Йонг "қаймоқранглилар" сафида қишда "Интер"га ўтмоқчи бўлаётган Лука Модрич ўрнини эгаллаши мумкин.
"Барселона" 21 ёшли футболчини анчадан бери кузатмоқда ва ёзда уни харид қилишга ҳам уриниб кўрди, аммо рад жавобини олди. Амстердам клубидагиларнинг фикрича, яна бир мавсумдан сўнг де Йонгнинг трансфер нархи ошади.
Олдинроқ, "Аякс" де Йонгни 50 млн евро эвазига "Тоттенхэм"га сотмагани эълон қилинган эди.
Link :
Source : El Desmarque
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Comments