Latest news

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

"Реал" 17 ёшли футболчи учун курашда ПСЖни ортда қолдирди News

"Реал" 17 ёшли футболчи учун курашда ПСЖни ортда қолдирди

Мадриднинг "Реал" клуби "Ривер Плейт"нинг 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Франко Мастантуононинг трансферини ҳал қилди.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Николо Скира Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил қилади. Футболчи ва "қироллик клуби" ўртасидаги шартнома тўлиқ келишилган ва 2031 йилгача мўлжалланган.

Аввалроқ ОАВда Мастантуоно "Пари Сен-Жермен" таркибини тўлдириши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қайд этилишича, аргентиналик футболчи Франция гранди билан дастлабки келишувга эришган ва 2026 йилда клубга ўтиши керак эди.

Мастантуоно 2019 йилдан бери "Ривер Плейт" тизимида. Футболчи асосий жамоада 2024 йил бошидан бери ўйнамоқда. У ўтган давр мобайнида жами 61 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Буэнос-Айрес клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 31 декабрига қадар имзоланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика