Latest news

14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  7 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0

Равшан Ҳайдаров: "Миллий терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда" News

Равшан Ҳайдаров: "Миллий терма жамоамиз ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда"

Таниқли мутахассис Равшан Ҳайдаров Осиё Кубогидан ўрин олган Ўзбекистон - Япония учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор, йигитларимиз кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилишгани билан табриклайман. Минимум вазифа бажарилгани ташқи босимни камайтиради. Кейинги ўйинларда футболчилар янада кучлироқ ўйин намойиш қилишларига ёрдам беради. Японияга қарши ўйинда босим йўқ бўлса-да, масъулият бор. Футболчиларимиз ғолиблик руҳини йўқотмаслик учун ҳам бу ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилишади.

Мураббийлар штаби футболчиларимизни Японияга қарши ўйинга тўғри тайёрлашларига ишончим комил. Плей-офф ўйинидан олдин Японияга қарши учрашув жуда ҳам қўл келади. Бу ўйинда ғалаба қозонадиган бўлсак, ўзимизга бўлган ишончимиз янада ортади. Футболчиларимиз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда. Албатта, Япония кучли рақиб. Лекин бизнинг йигитлар бугун чиройли ўйин намойиш қилишларига ишонаман.

Японияга қарши ўйинда терма жамоамизга омад тилаб қоламан!" - дейди Ҳайдаров.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика