Latest news

09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  0 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  3 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  4 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  5 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  17 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  30 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради" News

Равшан Ҳайдаров: "Жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради"

U-20 жаҳон чемпионати нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон — Исроил учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрини билдирди.

"Афсуски, аламли мағлубиятга учрадик. Ўйинни ёмон ўтқазмадик. Рақиб билан тенгма-тенг ўйин намойиш этдик. Вақти-вақти билан устунликка ҳам эришдик. Ҳатто гол урдик. Дарвоза тўсинини нишонга олдик. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Бундай ўйинда тизгинни ушлаб туриш қийин. Умарали Раҳмоналиевнинг майдонда йўқлиги билиниб қолди. Биринчи бўлимда ортиқча куч сарф қилиб юбордик. Шу боис, ўйинни захира футболчилари билан кучайтиришга ҳаракат қилдик. Афсуски, ўйин сўнгида рақиб жамоа босимни кучайтирди. Хатолар юзага келди ва стандартдан гол ўтказиб юбордик. Бу жуда аламли мағлубият. 

Ўйин давомида ҳужумчилар тетик ҳаракат қилишди, аммо бошқалар жисмоний тарафдан қаршилик кўрсатишга қийналди. Шу боис, позицион услубни афзал кўрдик. Фақатгина қўшимча бўлимлар тўғрисида ўйлаб қолганимиз йўқ. Қарши ҳужумлар ташкиллаштиришни мақсад қилгандик. 

Бу каби мусобақалар тақвимини белгилаш бизнинг қўлимизда эмас. Турнирга тайёрланиш учун қанча узоқ муддат бўлса, шунча яхши. Бу ёшдаги йигитларнинг руҳияти ўзгарувчан. Мағлубиятни ҳам, ғалабани ҳам тўғри қабул қилиш керак. Биз бу жабҳада ҳам ҳаракат қилдик. Эҳтимол, йигитлар ўзига бўлган талабни камайтиргандир. Бу ўзаро суҳбат ёки машғулотларда кўзга ташланмаса ҳам, мана шундай катта ўйинларда билиниб қолади. Ўйлайманки, жаҳон чемпионати жамоа учун катта мактаб вазифасини бажаради. Жамоанинг келажаги бор. Ушбу натижалар уларнинг карьерасининг мустаҳкам бўлишига хизмат қилиши керак. Йигитлар ҳали ёш, уларни ҳали бошқа мусобақалар кутиб турибди. 

Неъматжонов жароҳат олди, шу боис алмаштирилди. У майдонда ўз имкониятини кўрсатишга ҳаракат қилди. Холдорхонов ҳам шундай оғир учрашувда имкони борича ҳаракат қилди. Футболчиларга баъзи вазиятларда бироз тажриба етишмади. Ҳар бир ўйинчида ривожланиш жараёни турлича бўлади. Бундай турнирлар эса улар учун имконият саналади", деди ёшлар терма жамоамиз устози.

Rating: -55   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика