Latest news

22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  0 22:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Борнмут" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  7 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  5 20:24Мавсумнинг энг яхши дарвозабонлари рейтинги тузилди. АПЛ ва Лига 1 вакиллари етакчилик етакчилик қилмоқда  0 20:02Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Хоразм ФА"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Цементчи"га техник мағлубият ёзилди  4 19:06Лига 1 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 18:41Тошкентда ютган мураббий ва футболчи, мавсумдаги илк ғалабага эришган посбон, "Жар"да супергол урган футболчи — Суперлигада 10-турнинг энг яхшилари  1 18:26Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди  2 17:49Токотаев, Кичин, Алмазбеков, Мерк, Кожо... Қирғиз Республикасининг КХДР ва БААга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  10 17:24Жиянов, Исмоилов, Бубанья, Жумаев ва бошқалар... Суперлига 10-тур рамзий терма жамоаси   2 16:43Дэвид Бекхэм Рубен Аморимнинг МЮдаги фаолияти ҳақида: "Уни қўллаб-қувватлаш керак, кейин натижани кўрасиз"  3

Равшан Ҳайдаров: “Асосий вазифамиз МТЖга футболчи етиштириб бериш” News

Равшан Ҳайдаров: “Асосий вазифамиз МТЖга футболчи етиштириб бериш”

Ўзбекистон – Кения (1:0) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўзбекистонликлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва ҳимоячи Достон Турсуновлар иштирок этишди.

Равшан Ҳайдаров: Водийда 2 та ажойиб баҳсга гувоҳи бўлдик. Жамоамиз учун анча фойдали бўлган беллашувларни кузатдик. Мана шундай ўйинларни ташкиллаб берган ЎФА раҳбариятига жамоа номидан раҳмат дейман. Шу қатори бизнинг таклифимизга рад жавобини бермасдан, Ўзбекистонга келган кенияликларга ҳам ўз миннадорчилигимни билдираман. Биринчи марта Африка термаларидан бири билан ўйнадик. Бу катта тажриба мактаби бўлди. Бошқа ўйинда бундай муҳитни топиш қийин деб ўйлайман. Кения ОТЖ менга жуда ёқди. Учрашув борасида гапирадиган бўлсам, ўйинни назорат қилиб бордик ва чиройли футбол намойиш этдик. Таркибдаги ўзгаришлар ҳам баҳсни кучайтирди. Андижондаги ўйинда йўл қўйилган хатоларни такрорламасликка интилдик. Шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Яна бир нарсани алоҳида эътироф этмоқчиман, бизнинг асосий вазифамиз МТЖмизга ўйинчи етказиб бериш ҳисобланади. Шу ўринда, “Истиқлол” стадионидаги ажойиб ташкилотчилик учун ҳам фарғоналикларга катта раҳмат айтиб қоламан, - дейди Ҳайдаров.



Достон Турсунов: Ғалаба учун охиригача ҳаракат қилдик.  Мураббийларнинг кўрсатмаларига амал қилганимиз анча фойда келтирди. Биринчи ўйинда бироз натижалар ўхшамади. Чунки таркибда янги футболчилар кўп эди. Фарғонадаги иккинчи ўйингача жамоа янада жипслашди. Кения ҳам яхши жамоа экан. Иккинчи бўлим охирида жамоавий ҳужумга ўтдик ва бу ўз самарасини берди.

“Нефтчи” матбуот котиби Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика