Latest news

10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  6 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  1 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  6 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  7 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  10 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  6 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  11 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  25 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  49

Равшан Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият йигитларни янаям масъулиятлироқ бўлишга ундайди" News

Равшан Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият йигитларни янаям масъулиятлироқ бўлишга ундайди"

Янги Зеландияда бўлиб ўтаёьган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати “F” гуруҳи доирасидаги Ўзбекистон U-20 - Гондурас U-20 (3:4) ўртасидаги ўйиндан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Ўзбекистон ёшлар терма жамоамси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Афсуски чемпионатни кутилганидек бошлай олмадик. Уни ғалаба билан бошламоқчи эдик. Ўйин бошида йўл қўйган хатоларимиз бизга қимматга тушди. Айниқса, дарвозабон ва ҳимоячилар хатоси жуда қўпол бўлди. Ўйин бошида бизда яхши имкон бўлди, аммо биз фойдалана олмадик, улар эса фойдаланишди”, дейди Равшан Ҳайдаров.

Биринчи ўйин доимо муҳим бўлади, чунки биринчи ўйинда қўлга киритиладиган очко жуда муҳим. Бугун хатоларимиз туфайли буни уддалай олмадик. Улар устида ишлаймиз. Германияга қарши ўйин муҳим ва бу ўйин ҳали ўз муҳимлигини йўқотмади. Уларга қарши ўйин учун бошқача тайёрланамиз”.

Бироз режаларимиз ўзгарди. Германияга қарши бошқача тайерланамиз. Бугунги мағлубият йигитларни янаям масъулиятлироқ бўлишга ундайди, деб умид қиламан”.

“Олдимизда яна иккита ўйин бор ва уларда очко олишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир уйиннинг аҳамияти бошқа. Имконият бор. Улардан фойдаланамиз. Германияга қарши уйин ҳақида ўйлаш учун, аввало бугунги ўйинни унутишимиз керак. Хатоларни таҳлил килиб, улар устида ишлаб, кейинги ўйинга бошқача кайфиятда тушамиз”, деб сўзини якунлади Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика