Latest news

10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  0 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  1 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  2 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  4 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  4 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  33 01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  5 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0

Равшан Эрматов ва яна 3 нафар ҳамюртимиз ОФК қўмиталари аъзолигига тайинланишди News

Равшан Эрматов ва яна 3 нафар ҳамюртимиз ОФК қўмиталари аъзолигига тайинланишди

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида бўлиб, ОФК мутасаддилари билан учрашув ўтказди ва ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш хусусида келишиб олинган эди.

Осиё футбол конфедерацияси томонидан амалга ошириладиган турли дастурларда Ўзбекистон вакилларининг ҳам мунтазам иштирок этиб бориши миллий футболимиз равнақига хизмат қилишини инобатга олиб, қитъа футбол конфедерацияси билан алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган қадамлар ташланмоқда.

Куни кеча ОФКнинг доимий тартибда фаолият кўрсатувчи қўмиталарига янги аъзолар тайинланди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, қитъамиз футбол конфедерациясининг қўмиталари аъзолигига бир қатор ўзбекистонлик мутахассислар ҳам тайинлов олишди. Унга кўра,

Равшан Эрматов ОФК ҳакамлар қўмитасига, 

Аваз Максумов ОФК футболни ривожлантириш қўмитасига,

Олим Арифов ОФК мусобақалар ўтказиш қўмитасига,

Шавкат Имомов ОФК техник қўмитасига

аъзо сифатида тайинланишди. Энди ҳамюртларимиз мазкур қўмиталарда 2019-2023 йиллар мобайнида фаолият олиб боришади.

Мутахассисларимиз келажакда қитъа футболи ривожига ўз хиссасини қўшиш учун бор билим ва маҳоратларини ишга соладилар.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти Осиё футбол конфедерацияси томонидан билдирилаётган юксак ишончни қадрлайди ва миннатдорчилик билдиради.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика