Latest news

07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  5 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17 19:20Нико Уильямс "Реал"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  11 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1

Равшан Эрматов ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон билан учрашди News

Равшан Эрматов ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон билан учрашди

Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида Жаҳон чемпионати-2022 ҳамда Осиё кубоги-2023 мусобақалари саралаш баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда иштирок этиш учун таклиф этилган ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси айни пайтда ОФК бош қароргоҳида бўлиб турибди.

ОФК ва ЎФА ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўртадаги ўзаро ишончнинг янги босқичга олиб чиқилишини таъминлаш мақсадида Равшан Эрматов қитъа футбол конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон билан учрашди ва ўзаро алоқалар истиқболи хусусида суҳбатлашди. Учрашув давомида Равшан Эрматов Ўзбекистон футбол ассоциацияси қитъамиз футбол конфедерацияси томонидан мунтазам равишда миллий ассоциацияларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳар жиҳатдан ривожланишини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган барча лойиҳа ва ташаббусларни қўллаб-қувватлашини ва эндиликда ЎФА вакиллари ОФКнинг барча лойиҳаларида фаол иштирок этишини билдирди. Шунингдек, учрашувда икки ташкилот ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган дастурлар, Ўзбекистонда халқаро мусобақаларнинг саралаш ва финал босқичларини ўтказиш каби масалалар ҳам муҳокама этилди.

Осиё футбол конфедерацияси Бош котиби Дато Виндсор Жон ЎФА раҳбариятининг ушбу ташрифидан мамнун эканини билдириб, Ўзбекистоннинг қитъада ўз ўрнига эга эканини қайд этди ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятининг янги таркибига иш фаолиятида муваффақиятлар тилади.



Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика