Latest news

16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  5 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  8

Равшан Эрматов: "Ҳозир олдимизда бундан бошқа йўл йўқ" News

Равшан Эрматов: "Ҳозир олдимизда бундан бошқа йўл йўқ"

Қисқа фурсат ичида минглаб мухлислар эътиборини қозонган "Тезкор студия" лойиҳаси навбатдаги сонини тақдим этди.

Лойиҳа меҳмони бўлган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов карантин пайтида иш қандай кетаётгани борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Видео "Тезкор студия". Равшан Эрматов, Алишер Никимбаев, Диёр Имомхўжaев, Азиз Ҳайдаров ва бошқалар

- Авваламбор ҳаммага Ассалому Алайкум! Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев айтиб ўтганларидек, шу кунларда халқимиз синовли кунларни бошдан кечиряпти. Футбол жамоатчилиги ҳам бир-бирини қўллаган ҳолда бирдам бўлиб иш олиб боришга ҳаракат қиляпмиз. 

- Синовли кунларда ЎФА ва ПФЛ ходимлари - барчамиз карантин қоидаларига амал қилган ҳолда масофадан туриб онлайн режимда ишлаяпмиз. Энди бу ҳам юртга келган "тўй", ҳаммамиз карантин қоидаларига тўлиқ амал қилиб уйда қолишда давом этсак, ўйлайманки, коронавирус балоси тез орада бартараф этилади. 

- Олдимизга катта мақсадлар қўйилган, шу боис масофадан туриб ҳам ишни давом эттирмасак бўлмайди. Чунки карантин даври ортда қолиб яна ишга шўнғиб кетадиган бўлсак, бу ҳолат барчага қийинчилик туғдириши мумкин. 

- Ҳар куни ташкилотимиз ходимлари, бўлимлар мутахассислари билан гаплашиб ўзаро фикр алмашяпмиз ҳамда келажакка доир режалар тузяпмиз. Тўғри, бугунги кунга келиб кўп режалар ўзгариб кетди. Шу боис ишларни бошқатдан кўриб чиқяпмиз. Агар май ойидан яна иш давом этадиган бўлса, мавсумнинг буёғи қандай кечади, нималар қилишимиз лозим бўлади, шу ҳақда бош қотиряпмиз. Хуллас ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз керак. 

- Терма жамоалар бош мураббийларига тегишли кўрсатмаларни берганмиз ва улар масофадан туриб номзод футболчилар билан иш олиб боришяпти. Барча футболчиларга уйда машғулот ўтказиш дастурлари белгилаб берилган ва шу асосда карантин пайтида уйда машқ қилишяпти. Ҳозир олдимизда бундан бошқа йўл йўқ, токи вазият ўнглангунга қадар шундай йўсинда ишлаб турамиз. Бу ўринда ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров билан ҳар куни мулоқотдамиз, - дейди Равшан Сайфиддинович.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика