Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"
30 oct 14:52
News
Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"
ЎФА раҳбарияти терма жамоалар мураббийлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи, ўқув-машғулот йиғинлари натижалари ҳамда кейинги мусобақаларга тайёргарлик режалари билан танишди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида ҳар бир ёш тоифасидаги мураббийларга тайёргарлик жараёнида замонавий технологиялардан фаол фойдаланиш, мураббийлар штабида эса доимий равишда таҳлилчилар, селеционерлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича юқори малакали мутахассислар фаолият юритиши лозимлиги таъкидланди. Бунинг учун мураббийлар таълими йўналишини янада яхшилаш юзасидан топшириқ берилди.
"Ўсмирлар терма жамоаларимиз ҳар йили Осиё Кубоги ва Жаҳон чемпионати йўлланмалари учун кураш олиб боради. Ушбу мусобақаларда юқори савияда иштирок этиш, аввалги натижаларни такрорлаш ва яхшилаш учун жисмоний тайёргарлик, илмий-таҳлил, ҳамда тактик йўналишларда кучли мураббийлар зарурлиги. Айниқса, бу ёшда илмий-таҳлилий ёндашув орқали орқали футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак", – деди Равшан Эрматов.
Шунингдек, U-15, U-16, U-18 ва U-23 терма жамоалари бош мураббийлари томонидан ўтказилган йиғинлар таҳлил қилинди. Селекция жараёнини янада кучайтириш, футболчиларни жисмоний ҳамда техник-тактик жиҳатдан пухта тайёрлаб бориш бўйича топшириқлар берилди.
Аёллар футболини ривожлантиришнинг 2025–2029 йилларга мўлжалланган стратегияси муҳокама қилинди. Кичик ёшдаги қизлар терма жамоалари учун футболчи етказиб бериш мақсадида қизлар ўртасида турнирларни кўпайтириш, халқаро ўйинлар ва фестиваллар ташкил этиш орқали селекция жараёнини кучайтириш вазифаси белгиланди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments