Latest news

22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  6 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  8 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  2 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  4 19:51"Нефтчи" назорат баҳсида Сербия клубини мағлуб этди, Искандеровдан гол  11 19:30Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон Кувайт дарвозасига 5та тўп киритди  2 19:18Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "Манчестер Сити" клуби хўжайини билан учрашди  9 18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  7 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  8 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  8 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  2

Рауф Инилеев: “Олимпия терма жамоамизда лидер йўқлиги панд берди” News

Рауф Инилеев: “Олимпия терма жамоамизда лидер йўқлиги панд берди”

Қатарда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида вакилларимиз гуруҳдаги иккинчи учрашувда ҳам имкониятни бой берди.

Ироққа мағлуб бўлганидан сўнг Риода бўлиб ўтадиган олимпияда йўлланмаси ҳам қўлдан чиқди. Гуруҳдаги кетма-кет мағлубиятлардан сўнг ҳар ким турлича фикр билдирмоқда. Биз эса ўзбек футболидаги таниқли мутахассислардан бири бўлган Рауф Инилеевни суҳбатга чорладик ва бу борада фикрларини билишга қизиқдик. 

- Рауф Талгатович, ўз вақтида мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоаларини бошқаргансиз. Шундай экан ёшларимизнинг Қатардаги иштироки хусусида фикрингизни билдириб ўтсангиз дегандик.

- Албатта бошқа ҳамюртларимиз қатори мен ҳам ёшларимиздан олимпиада йўлланмасини қўлга киритишини кутгандим ва бу борада уларга мухлислик қилиб, ҳар бир учрашувни диққат билан кузатиб бордим. Аммо гуруҳдаги кетма-кет мағлубиятлар ҳам киши кўнглини хира қилди. Нима ҳам дердик, бу футбол. Ҳаёт эса давом этади. 


- Сизнингча ёшлар терма жамоамизга нима етишмади?

- Биласизми ёшлар терма жамоамизда мусобақага тайёргарлик кўриш учун кам вақт бўлди. Шу кунгача ОТЖни кўплаб мураббийлар бошқарди. Бу ҳам қайсидир маънода ўз тасирини ўтказмасдан қолмади деб ўйлайман.

- Ортда қолган иккита ўйин хусусида фикрингиз қандай?

- Жанубий Корея бу Осиёнинг энг кучли терма жамоаларидандир. Уларнинг ҳар қандай ёш тоифасидаги жамоаси доимо кучли бўлиб келган. Улар билан учрашувда вакилларимиз ёмон харакат қилмади. Ироққа келадиган бўлсак, менимча уларнинг ярим таркиби миллий терма жамоада ҳам мунтазам равишда ўйнаб келади. Маҳорат бобида улар кучлилик қилди. Қолаверса ироқликларнинг кўпчилик ўйинчилари миллий терма жамоада ҳам ўйнаши ушбу турнирда уларга қўл келди деган бўлардим. Бу рақибларимизда тайёргарлик учун вақт етарли бўлди.  

- Ёшлар терма жамоамизнинг таркиби борасида нима дейсиз?

- Асосий камчилигимиз бу – ОТЖда  лидер ўйинчининг йўқлигидир. Айнан ушбу жиҳат бизга панд берди деган фикрдаман. Бирорта футболчи яққол ажралиб тургани йўқ. Олдинги чизиқ вакилига қулай пас ошириб берувчи диспетчерни кўрмадим. Миллий терма жамоада Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров ва Азизбек Ҳайдаров сингари жамоани ортидан эргаштира оладиган ўйинчилар бор. Лекин олимпия терма жамоасида бу каби футболчини кўрмадим. 

- Кўпчилик марказда Жамшид Искандеровдан кўп нарса кутганди. Фикримизга қўшиласизми?

- Албатта. Лекин Жамшидда ўткан йили кўп жарохатлар бўлди. Истайсизми йўқми жарохатдан сўнг футболчининг бирдан яна аввалгидек ўйнаб кетиши қийин бўлади. Иккита ўйин шуни кўрсатдики, Искандеров ҳозирча оптимал формада эмас. 

- Терма жамоа сардори Игорь Сергеевнинг ўйини қандай таассурот қолдирди?

- Тўғриси, шахсан мен Сергеевдан ҳам кўп нарса кутгандим. Чунки у ўткан йили ажойиб мавсумни ўткади. Олий лигад тўпурарликни қўлга киритди. МТЖда ҳам асосий ҳужумчига айланганди. Аммо Қатар майдонларида ўзини ижобий жиҳатларини намоён эта олмади. Эътибор беринг Игорь МТЖда асосий ҳужумчи сифатида харакат қиларди. ОТЖда эса у ярим ҳимояга ҳам қайтиб ёрдам бериб турди. Ваҳоланки ўйинни битта ҳужумчи билан ўтказдик.  

- Сизнингча қайси футболчимиз ўзидан яхши таассурот қолдирди?

- Менга фақат Достонбек Ҳамдамовнинг ўйини ёқди. 2015 йил Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлган Достон ҳар икки учрашувда ҳам ўзини кўрсатишга уринди. Ўз номига иккита гол ҳам ёздириб қўйишга эришди. Қолганлар ҳақида бундай дея олмайман. Шу иккита ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, ёшларимизнинг иштирокини 5 балли тизимда 3 баҳога лойиқ деб топаман. 

- Таркиб борасида нима деган бўлардиз?

- Бизга энг аввало ишончли дарвозабон етишмади. Ҳимоячиларимиз ҳам бир-бирини тушуниб ўйнай олмади. Марказни эса айтиб ўтдим, диспетчер йўқ. Агарда бу томондан камчилик бўлмаганида ўйлайманки олдинги чизиқдаги ишларимиз ёмон кечмасди. 

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди. 


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика