Latest news

19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  0 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  1 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  7 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  6 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  11 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1

Рауф Инилеев "Обод"ни тарк этгани йўқ News

Рауф Инилеев "Обод"ни тарк этгани йўқ

"Обод" бош мураббийи Рауф Инилеев жарроҳлик столига ётди.

Январь ойининг иккинчи ўн кунлигида оёғидаги муаммолар сабабли тиббий кўрик учун Россия пойтахти Москвага учиб кетган Рауф Инилеев жарроҳлик столига ётди. Аввалги режага кўра, Рауф Талгатович шифокорлар кўригида бўлиши ва даволаниб, 25 январь куни юртимизга қайтиши лозим эди, бироқ россиялик шифокорлар тажрибали мутахассисга жарроҳлик столига ётишни тавсия қилди.

31 январь куни жарроҳлик амалиёти бўлиб ўтди ва айтиш керакки, ҳозир ҳаммаси жойида. Рауф Талгатовичнинг соғлиғи борасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Жамоамиз бош мураббийи шу кунларда шифохонада бўлиб турибди. Тез орада юртимизга қайтади клубдаги ишини давом эттиради.

Турли миш-мишларга чек қўйиш мақсадида айтиб ўтмоқчимиз, Рауф Инилеев "Обод"ни тарк этгани йўқ. Аксинча, клуб мутасаддилари жамоа устозини шундай вақтда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиляпти.

ОАВ ходимларидан жамоа ҳақидаги маълумотларни чоп этишдан аввал клуб расмийлари билан алоқа чиқишларини сўраб қоламиз.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика