Latest news

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Рауф Инилеев: "Жамоамизнинг Европа термаларига қарши ўйинларда ўзларини қандай даражада кўрсатишларини кўриш учун бу ерга келдик" News

Рауф Инилеев: "Жамоамизнинг Европа термаларига қарши ўйинларда ўзларини қандай даражада кўрсатишларини кўриш учун бу ерга келдик"

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бугун Венгрия U-18 терма (2:2) учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Рауф Инилиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- Умуман олганда жамоамизнинг Европа термаларига қарши ўйинларда қандай даражада ўзларини кўрсатишларини кўриш учун бу ерга келдик. Уларнинг футболи асосан жисмоний тайёргарликка қаратилади. Бизнинг услуб эса фаол ўйиндан иборат. Иккинчи бўлимда биринчи бўлим каби фаол ҳаракат қила олмадик. Бу борада ишлашимиз лозим. Ҳужумга асосланган фаол ўйинни қуришга ҳаракат қилмоқдамиз ва бундан воз кечмаймиз. 

- Бугунги дарвозабон оёқ билан ҳаракатланиши яхши эмасдек кўринди. Сизда оёқда яхши ҳаракат қиладиган дарвозабон борми?

- Сиз тўғри фикр билдирдингиз. Оёқда жуда яхши даражада ўйин кўрсата олмайди. Афсуски, Ўзбекистондаги кўплаб дарвозабонларда шу муаммо бор. Биз бу масала бўйича ҳам ишламоқдамиз. Оёқда яхши ҳаракат қиладиган бир нечта номзодлар бор. Бироқ биз ҳали уларни терма жамоага жалб қилмадик.

- Тўққизинчи рақамли футболчи (Саидумар Саиднуруллаев) асосан ҳужумортида ҳаракат қилади, бироқ сиз уни биринчи бўлимда ҳужумга қўйдингиз. Иккинчи бўлимнинг охирида эса ўзининг одатий жойига қайтди. Нима учун уни бугун ҳужумга қўйдингиз?

- У аслида ҳужумда ҳаракат қилади. Бироқ охирги вақтларда, ҳусусан Черногорияга қарши баҳсда уни ярим ҳимояга қўйдик ва иккита гол урди. Иккинчи бўлимда тезкор ҳужумларга асосланган футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик. Саидумар эса бироз секинроқ, шу сабабли ҳам уни ярим ҳимояга қайтардик ва ҳужумга тезроқ бўлган футболчиларни туширдик. Уларда яхши имкониятлар бўлди, бироқ фойдалана олишмади.

- Бугунги ўйинда футболчиларимиздан кимнидир алоҳида кўрсата оласизми? Ким кўпроқ сизни ҳурсанд қилди?

- Бугунги ўзбек футболида асосий муаммо ҳимоя чизиғи ҳисобланади. Бу бизнинг терма жамоада ҳам муаммо ҳисобланади. Бугунги ўйинда Муҳаммадали Зоҳидов ажойиб ўйин кўрсатди. Шунингдек, иккита қанот ҳимоячилари ҳам ҳимояда яхши ҳаракат қилишди. Бугун менга ёққани, биринчи бўлимда бурчак зарбасини машғулотларда ишланган нарсани амалга ошириб гол урганимиз бўлди. Бу мен учун ёқимли бўлди. Бироқ керак бўлмаган хатоларни йўқ қўйишимиз мени бироз хафа қилди.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика