Latest news

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  0 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  1 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  93 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Австралияда иккита ўйин ўтказади News

Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Австралияда иккита ўйин ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келаси йилнинг январь ойида Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишда давом этади.

Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз  сентябрь ойида Сурия ва Эрон, октябрда эса КХДР ва Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказди.
Ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан ҳам унумли фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон МТЖ учун ноябрь ойида иккита ўртоқлик ўйини ташкил қилинади.

15 ноябрь куни вакилларимиз Ливан терма жамоасига қарши тўп сурса, 20 ноябрь куни Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади. Ҳар икки учрашув Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтади.  
 
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги 2019 йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтади.


Rating: +60   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика