Latest news

22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  0 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  77 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  10 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  4 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  8 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  10 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11

Расмий хабар: "Обод" олий лигада қолди ва иккинчи даврада ўйнайди News

Расмий хабар: "Обод" олий лигада қолди ва иккинчи даврада ўйнайди

Ниҳоят, Тошкентнинг "Обод" клуби атрофидаги турли гап-сўзларга нуқта қўйилди ва жамоа иккинчи даврада ҳам олий лигада ўйнайдиган бўлди.

Клуб раҳбариятида ишлаб келаётган кишилардан бирининг сайтимизга маълум қилишича, "Обод" янги ҳомийга эга бўлди. 

"Жамоага Украинадан ҳомийлар келди, бундан буён улар жамоани пул билан таъминлашади ва "Обод" иккинчи даврадаги иштирокини давом эттиради, - дейди клуб вакили. - Лекин мен ҳозирча янги ҳомийлар тўғрисида ва улар нима иш билшан шуғулланиши ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Фақат шуни айтишим мумкин, иккинчи даврада жамоани янги мураббий бошқаради ва у ҳам украиналик. Янги мураббий ҳозир футболчиларни иккинчи давра ўйинларига тайёрламоқда". 

"Обод"ни иккинчи даврада бошқарадиган янги мураббий бу - Андрей Анатольевич Демченко. Россия ва Украина фуқаролигига эга собиқ футболчи 1976 йил 20 августда туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ЦСКА, "Аякс", "Металлург" (Запорожье), "Ильичёвец", "Оболонь", "Дачия", "Гелиос" каби клубларда тўп тепган. 

2011 йил мураббийлик соҳасида иш бошлаган Демченко дастлаб Запорожьенинг "Имекс" клубини бошқарган. 2012 йилда ўзи ўйнаган "Металлург"га мураббийлик қилган. 2013-2015 йилларда эса "Металлург"нинг ўринбосарлар жамоасини бошқарган. Аммо охирги икки йилда унинг қаерда ишлагани борасида маълумотга эга эмасмиз. 

Олий лига иккинчи давра тақвимига кўра "Обод" 16-тур учрашувини 5 август куни ўз майдонида "Навбаҳор"га қарши ўтказади. 

Х.Холиқов. 


Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика