Latest news

23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  0 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  27 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  124 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7

Расмий хабар: “Металлург” икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади News

Расмий хабар: “Металлург” икки нафар янги футболчи билан шартнома имзолади

Хабарингиз бор, ўтган йилги мавсумдан кейин “Металлург” жамоаси бир қатор ўйинчилар билан хайрлашган эди.

Ўз навбатида ижара муддати тугаган футболчилар ҳам қадрдон жамоаларига қайтиб кетишгач “Металлург” ўз сафини кимлар билан тўлдиради, деган савол мухлисларни қизиқтираётганлиги рост.

Илгари хабар берганимиздек, жамоа Самарқанднинг “Динамо” ярим ҳимоячиси Ихтиёр Тошпўлатов билан шартнома имзолаганди. Бу ҳафта эса бекободликлар тажрибали ўйинчилардан Саламат Қуттибоев, иқтидорли ҳужумчи Шаҳзодбек Убайдуллаевлар билан ҳам расман келишувга эришди.

Бекободликларнинг йиғинида яна бир қатор ўйинчилар кўрикдан ўтишяпти. Мураббийлар штаби янги таклиф этилганларни машғулотлар жараёни ҳамда назорат учрашувларида синовдан ўтказишмоқда. Шу кунлар ичида “Металлург” таркибида яна янги номлар пайдо бўлиши кутиляпти.  

Cаламат Қуттибоев, 33 ёшда, 1986 йилнинг 21 май санасида таваллуд топган.
Амплуаси – ярим ҳимоячи.

Кучлилар сафида 154 та учрашувда майдонга тушган. “Машъал” (2010, 2014), “Сўғдиёна” (2014), “Олмалиқ” (2015), “Локомотив” (2017), “Бухоро” (2016, 2017-2019) жамоаларида ўйнаган. Рақиблари дарвозасига 18 та гол киритган. 28 марта огоҳлантирилган.


Шаҳзодбек Убайдуллаев, 21 ёшда, 1998 йилнинг 2 март санасида таваллуд топган.
Амплуаси – ҳужумчи.

Фаолиятини “Машъал” жамоасида бошлаган. Суперлигада 2019 йилги мавсумни “Андижон” таркибида ўтказди. 24 та учрашувда майдонга чиқди, 9 та гол киритди. 4 бор сариқ карточка билан жазоланди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика