Latest news

23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  5 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  1 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  2 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  15 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  2 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  4 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  198 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  2 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  6 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2

Расмий хабар: Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди News

Расмий хабар: Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Даврон Шоқурбонов жорий йил 25 май кунидан ўз аризасига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шу сабабли, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти А.Азизовнинг тақдимига биноан Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитаси томонидан бош директор вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди, - деб хабар бермоқда ПФЛ расмий сайти. Ундан олдинги директор Даврон Шоқурбонов 2019 йил 17 июнь куни ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди. Диёр Имомхўжаев бунга қадар Бош директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шундай қилиб, Диёр Имомхўжаев ПФЛ раҳбарига айланган ҳисоб бўйича тўртинчи директор бўлди. 2008 йилда ташкил этилган ПФЛда шу пайтга қадар Фарҳод Магометов, Омон Ғофуров ва Даврон Шоқурбонов директор сифатида ишлашган. 

ПФЛ мақсад ва вазифалари:
 
Мамлакатимизда профессионал футболни такомиллаштириш тизими биринчи навбатда профессионал футбол клубларимизнинг Осиё чемпионлари лигасида муваффақиятли қатнашувини таъминлаш, шунингдек, ФИФА, ОФК чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қиладиган юқори малакали футболчилар билан терма жамоаларимиз таркибини мустаҳкамлаш.
Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика