Расман: "Валенсия" Гаттузони бош мураббий лавозимидан озод этди
31 jan 2023 10:25
News
"Валенсия" ва Женнаро Гаттузо шартномани бекор қилишга келишиб олди, деб хабар берди клуби расмий сайти.
"Валенсия" раҳбарияти натижалардан норози. Негаки, чемпионатдаги жамоа сўнгги ўнта ўйиндан атиги биттасида ғалаба қозониб, 14-ўринга тушиб кетди – жамоани 18-ўриндан атиги бир очко ажратиб турибди. Шунингдек, "кўршапалаклар" ўтган ҳафта Испания Кубогидан чиқиб кетганини қайд этиш жоиз. Гаттузо таркибни кучайтиришни талаб қилди, аммо клубнинг молиявий аҳволи жиддий трансферларни амалга оширишга имкон бермаяпти.
Женнаро Гаттузо "Валенсия" бошқарувига ўтган ёзд келган эди. Бунгача италиялик мутахассис "Наполи" ва "Милан"да ишлаганди. Гаттузонинг мураббийликдаги асосий ютуғи неаполликлар билан 2020 йилда қўлга киритилган Италия Кубогидир.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments