Latest news

21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1

Расман: Шацких Украина чемпионатининг энг яхши тўпурарлигидан маҳрум этилди News

Расман: Шацких Украина чемпионатининг энг яхши тўпурарлигидан маҳрум этилди

Украина премьер лигаси "Динамо" ҳужумчиси Максим Шацкихнинг бир голини хато ҳисоблашганини расман маълум қилди.


"Динамо Киев" мураббийлар штабида фаолият кўрсатаётган собиқ ҳужумчи Максим Шацких эндиликда Украина чемпионатининг энг яхши тўпурари эмас.
Премьер лиганинг расмий сайтида бу ҳақда хабар берилди.
Айтилишича, 1999 йилги чемпионат доирасида бўлиб ўтган "Динамо Киев" - "Прикарпатье" (6:0) учрашувида Шацкихга ёзилган гол аслида автогол бўлган ва расмий қайдномада видео такрордан кейин ўзгартирилди.
Шу сабабли, Шацкихнинг урган голлари сони 123тага тушди. Сергей Ребров ҳисобида ҳам 123 гол мавжуд.
Максим Шацких эндиликда тўпурарлар пойгасида Ребров билан биргаликда пешқадамликни бўлишиб турибди.
Унга қадар ҳамюртимиз бу борада якка пешқадам бўлиб турганди.

Украина чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхати (топ-5)

1-2. Сергей Ребров (Шахтер, Динамо) – 123 гол

1-2. Максим Шацких (Динамо, Арсенал, Говерла) – 123

3. Евгений Селезнев (Шахтер, Арсенал, Днепр) – 111

4. Андрей Воробей (Шахтер, Днепр, Арсенал, Металлист) – 105

5. Андрей Ярмоленко (Динамо) – 97

Rating: -41   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика