Latest news

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  2 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  2 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  6 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  27 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  5

Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади News

Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади

Қўқондаги стадион майдони, унинг суғориш ва дренаж тизими аввалроқ янгиланган эди.

Айни вақтда майдон футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр.

Бироқ стадион ёритиш тизими, майдон атрофига ёзилиши керак бўлган қоплама масаласида иш кечикканидан келиб чиқиб, Лига "Қўқон-1912" стадионини Суперлига учун қабул қилмаганди. Февраль ойи давомида клуб раҳбарияти мазкур масалаларни ҳал қилишга эришди. Шундан келиб чиқиб, Лига стадионни Суперлига беллашувлари учун рўйхатдан ўтказди.  

Маълумот учун, "Қўқон-1912" Суперлигага қуръа ташлаш маросими олдидан мажбурий равишда Фарғонадаги "Истиқлол" стадионини рўйхатдан ўтказган бўлиб, мазкур ҳолат Лига хавотирига сабаб бўлаётганди. Боиси, "Истиқлол" стадионида "Нефтчи" ва "ФарДУ" жамоаларининг тўп тепиши аввалдан режалаштирилган бўлиб, "Қўқон-1912" клуби олдига Суперлига 3-турига қадар стадиондан чиқиб кетиш талаби қўйилганди. Қўқон шаҳридаги стадионнинг очилиши эса "Истиқлол" стадионига тушадиган зўриқишни нормаллаштиради.

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Андижон" учрашуви 8 март куни 19:30 да старт олади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика