Latest news

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  4 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  88 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Расман: "Қизилқум" Шоаҳмедов, Илёсов ва Орифхўжа Абдуҳолиқов билан шартнома тузди News

Расман: "Қизилқум" Шоаҳмедов, Илёсов ва Орифхўжа Абдуҳолиқов билан шартнома тузди

Навоийнинг "Қизилқум" клуби яна уч нафар футболчи билан шартнома тузганини расман эълон қилди.



Орифхўжа Абдуҳолиқов - “Қизилқум” жамоаси футболчиси

Тошкентнинг “Оқтепа” жамоасида танилган, “Зомин” ва Яйпаннинг “Турон” жамоаларида ҳам ўз ўйинларини ўтказган, Про лигада бир неча бор тўпурар бўлган Орифхўжа Абдуҳолиқов янги мавсумни “Қизилқум” жамоаси сафида бошлайди.

Орифхўжа Абдуҳолиқов ҳақида қисқача маълумот:

Исми шарифи: Орифхўжа Абдухолиқов
Туғилган жойи: Тошкент
Туғилган сана: 21.02.1995
Миллати: ўзбек
Амплуа: ҳужумчи
Орифхўжа Абдуҳолиқов тўп тепган жамоалар: "Оқ-тепа", "Нурафшон", "Зомин", "Турон".




Жавоҳир Илёсов - “Қизилқум” жамоаси футболчиси


“Машъал” академияси тарбияланувчиси бўлган, Ўзбекистон терма жамоасига доимий номзод, фаолияти давомида Муборакнинг “Машъал”, Бекободнинг “Металлург”, Тошкентнинг “Локомотив” жамоаларида ўзининг маҳоратини кўрсата олган, маҳоратли дарвозабон Жавоҳир Илёсов бошланадиган мавсумни “Қизилқум” жамоаси сафида бошлайди.

Жавоҳир Илёсов ҳақида қисқача маълумот:

Исми шарифи: Жавоҳир Илёсов
Туғилган жойи: Чироқчи, Қашқадарё
Туғилган сана: 06.02.1994
Миллати: ўзбек
Амплуа: дарвозабон
Жавоҳир Илёсов тўп тепган жамоалар: “Машъал”, “Металлург”, “Локомотив”.




Санжар Шоаҳмедов - “Қизилқум” жамоаси футболчиси


Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони, фаолияти давомида Таиланднинг “Тренгану” ва Қатарнинг “Ал Сайлия” жамоаларида тўп сурган ҳамда жамоаларнинг асосий футбочисига айлана олган, тажрибали яримҳимоячи Санжар Шоаҳмедов янги мавсумни “Қизилқум” жамоасида бошлайди.

Санжар Шоаҳмедов ҳақида қисқача маълумот:

Исми шарифи: Санжар Шоаҳмедов
Туғилган жойи: Тошкент
Туғилган сана: 23.09.1990
Миллати: ўзбек
Амплуа: ярим ҳимоячи
Санжар Шоаҳмедов тўп тепган жамоалар: АГМК, “Локомотив”, “Ал Сайлия” (Қатар), “Тренггану” (Малайзия).



Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" бунгача Темурхўжа Абдуҳолиқов, Александар Станиславлевич, Бобурбек Йўлдошев ва Шуҳрат Муҳаммадиев билан ҳам шартнома тузганди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика