Latest news

23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:57ЕЧЛ. ПСЖ — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  1 22:52Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди"  3 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  13 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  73 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3

Расман: Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйини 1 декабрда ўтиши тасдиқланди News

Расман: Про-лиганинг ҳал қилувчи ўйини 1 декабрда ўтиши тасдиқланди

Про-лиганинг 20-турида ҳал қилувчи баҳс бўлиб ўтади.

Унда "Нефтчи" ва "Турон" клублари Суперлигага чиқиш учун кураш олиб боришади. Ана шу учрашув аслида 29 ноябрь санасида ўтказилиши лозим эди. Лекин, 24 ноябрда мазкур тўқнашув санаси ўзгаргани ва у 1 декабрь санасида бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Эшитдик-да! ПРО-Лиганинг ҳал қилувчи ўйини санаси ўзгарди


ПФЛ матбуот хизмати бироз аввал ана шу хабарни тасдиқловчи маълумотни чоп этди.

"Шу йилнинг 29 сентябрь куни Про лига 20-тури доирасида “Нефтчи” — “Турон” учрашуви ўтказилиши керак эди. Мазкур ўйин финалга тенг аҳамият касб этаётганидан ва ҳар икки клубда Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бор экани қувонарли ҳолат. 

29 ноябрь куни Тошкентда Суперлига ғолиби “Пахтакор” футбол клубини тақдирлаш маросими ўтказилади. ЎзПФЛ ишчи гуруҳи маросимни юқори савияда ўтказиш учун шу куни Тошкент шаҳрида бўлади. 

Биз албатта Про лига ғолибини тақдилаш маросими ҳам юқори савияда ўтишини истаймиз. Айни вақтда ЎзПФЛ тақдирлаш маросими яхши савияда ўтиши устида иш олиб боряпти. Водий дербиси мухлислар хотирасида яхши маънода узоқ сақланиб қолишидан барчамиз бирдек манфаатдормиз. 

Учрашув УзРепорт телеканалида бевосита эфирга узатилиши ва финалга тенг бу ўйин алоҳида аҳамият касб этишидан келиб чиқиб, 29 ноябрь санасига белгиланган “Нефтчи” — “Турон” ўйини 1 декабрь — сешанба куни “Истиқлол” стадионида ўтадиган бўлди. Мазкур ҳолат футбол журналистлари учун ҳам қулайлик яратиб беради", - дейилади ПФЛ хабарида.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика