Latest news

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  2 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  4 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

Расман: ОКМК яна бир япониялик легионер билан шартнома имзолади News

Расман: ОКМК яна бир япониялик легионер билан шартнома имзолади

Олмалиқнинг ОКМК клуби япониялик ярим ҳимоячи Наоаки Сенага билан шартнома имзолади.

"Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган ОКМК ФК селекция ишларини жадаллик билан давом эттирмоқда. Жамоа қишки трансферлар ойнасида осиёлик ҳужумкор ярим ҳимоячи — Наоаки Сенагани ўз таркибига қўшиб олди. 26 ёшли япон футболчиси марказий чизиқларда ҳар бир позицияда ўзини мукаммал намоён қила олиш қобилиятига эга.

177 см бўйга эга бўлган Сенага, фаолияти давомида Япония, Черногория ва Венгрия чемпионатларида ўзининг юқори даражадаги ўйинлари билан танилган. Унинг сўнгги жамоаси "Дебресен ФК" клуби бўлиб, ўтган мавсумда 34 та ўйинда майдонга тушган. Шу давр мобайнида, яъни, Европадаги фаолиятида у 9 та гол уриб, 3 бор голли узатмаларни амалга оширган. Эндиликда, ОКМК ФК ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланди.

ОКМК ФК раҳбарияти, янги футболчимизнинг жамоага қўшадиган салоҳияти ва юқори даражадаги профессионал маҳорати орқали клубимизнинг ғалабалари ва муваффақиятларини янада мустаҳкамлашга, шунингдек, унинг келажакдаги ўйинларда жамоа ўйинига қўшадиган ҳиссаси клуб муваффақиятларини янада юксалтиришига ишонч билдиради.

ОКМК ФК аҳил оиласига хуш келибсан, Наоаки Сенага!

ОКМК ФС の温かい家族へ、瀬名賀なおあきさん、ようこそ!", — дейилади клуб хабарида.


Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти жамоаси таркибида бунга қадар япониялик Ариҳиро Сентоку теп тепаётганди.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика