Latest news

16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 0:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  11 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  3 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  9 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  19 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1

Расман: "Навбаҳор" Ҳасанов ва Дукич истеъфосини эълон қилди News

Расман: "Навбаҳор" Ҳасанов ва Дукич истеъфосини эълон қилди

Кеча тунда Наманганнинг "Навбаҳор" клубига Виктор Жалилов бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Breaking: Суперлигада илк истеъфо "Навбаҳор"да кузатилди

Аммо, хабарда Нўъмон Ҳасанов ҳақида ҳеч қандай гап кетмаганди. Ниҳоят, "лочинлар" матбуот хизмати бу ҳақда расмий хабар берди.

Унга кўра, Нўъмон Ҳасанов “Навбаҳор” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Ҳасанов жамоада ўтган йилнинг августидан ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаб, Андрей Канчельскис истеъфога чиқарилганидан сўнг, Суперлиганинг 19-туридан бош мураббий лавозимида иш бошлаганди.

Нўъмон Ҳасановнинг қўл остида жамоа Coca Cola Суперлига баҳсларида 10та ўйин ўтказиб (2020 йилнинг 14-туридан ўрин олган “Пахтакор”га қарши кечган баҳсда ҳам жамоани майдонга Ҳасанов олиб тушганди), 3та учрашувда ғалаба қозониб, 4та ўйинда дурангга эришди ва 3та баҳсда имкониятни бой берди. Тўплар нисбати - 8:9. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги баҳсларида Нўъмон Ҳасанов бошчилигида “Навбаҳор” 2та ўйин ўтказиб, 1та ғалаба ҳамда 1та мағлубиятни қайд этган ҳолда, чорак финалдан сўнг мусобақани тарк этганди.


Шунингдек, Нўъмон Ҳасанов билан биргаликда жамоа мураббийлар штабидаги сербиялик мутахассис Дражен Дукич ҳам истеъфога чиқарилди.


"Биз Нўъмон Ҳасанов ва Дражен Дукичга “Навбаҳор”даги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдириб, кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаймиз", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.


Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика