Latest news

18:07"Тоттенхэм" Тудорни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб аллақачон бош мураббийликка икки номзодни кўриб чиқмоқда  1 17:39"Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" сенсацион алмашувни тайёрламоқда  6 17:11"Ливерпуль" футболчиси АПЛдаги рақобатчидан қизиқиш бўлганини тасдиқлади  1 16:43Суперлига. "Андижон" охирги бор "Нефтчи"ни Фарғонада қачон енгган?  12 16:21Ўзбекистон чорак финалда. Жаҳон чемпионатига бир қадам қолди  3 15:55Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Бангладешга 4 та гол урди ва плей-оффга йўл олди  3 15:27Бразилияда ҳакам 23 та (!) қизил карточка кўрсатди: Халк воқеа марказида  2 15:06Суперлига. "Навбаҳор" XXI асрда "Пахтакор"ни меҳмонда ютмаган  18 14:38Таниқли мураббий "Реал" қизиқиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди  18 14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  21 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  1 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  1 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0

Расман: Ҳусниддин Ғофуров – "Металлург" аъзоси News

Расман: Ҳусниддин Ғофуров – "Металлург" аъзоси

"Металлург" таркибини Суперлиганинг тажрибали ўйинчиларидан бири билан бойитди.

Ўтган мавсумни "Сўғдиёна" жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров "Металлург" жамоаси билан шартнома имзолади.



Ҳусниддин футболчилик фаолиятини "НБУ-Осиё" жамоасида бошлаб, қисқа муддат ичида  хориж жамоасига ўтиб кетган кам сонли ўзбек футболчиларидан бири саналади. 2013 йилда Сербиянинг "Явор" жамоаси билан шартнома имзолаган Ғофуров кейинчалик "Младость" клубида ҳам ўйнади. 

2018 йилдан эътиборан эса Ўзбекистон чемпионатига қайтди. Илк мавсумдаёқ "Локомотив" таркибида Ўзбекистон чемпионатида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди. Кейинги мавсумда эса "Пахтакор" билан олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, у Термизнинг "Сурхон", Олмалиқнинг АГМК, Фарғонанинг "Нефтчи" ҳамда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаларида ўйнади. 

Ҳусниддин Ғофуров икки карра Ўзбекистон чемпиони (2018, 2019), Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2019). Суперлигада 105 та ўйинда майдонга чиққан, 8 та гол урган ва 13 марта сариқ карточка билан жазоланган.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида унинг Бекобод клуби сафига қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика