Latest news

14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  0 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  8 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  31 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  22

Расман: Эрве Ренар Саудия Арабистонига қайтди News

Расман: Эрве Ренар Саудия Арабистонига қайтди

Франциялик футбол мутахассиси Эрве Ренар Саудия Арабистони миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимига қайтди.

Бир неча кун аввал Саудия қироллиги футбол федерацияси италиялик машҳур “coach” Роберто Манчини билан ўзаро келишувга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганини эълон қилганди. Терма жамоанинг янги бош мураббийи этиб эса Эрве Ренар тайинланди. Тажрибали мутахассис сўнгги иш манзили, Франция аёллар терма жамоаси эди. Ўтган йили ёзда, Австралия ва Янги Зеландия мамлакатларида ўтказилган аёллар ўртасидаги мундиалда Франция вакиллари чорак финал босқичига қадар етиб боришганди.

Эслатиб ўтамиз, Эрве Ренар 2019-2023 йиллар давомида Саудия терма жамоасини бошқарган. Бунга қадар, мутахассис Марокаш, Замбия ва Ангола, Кот-дъИвуар терма жамоаларида фаолият олиб борган.

“Саудия билан бўлган ҳикоям ҳали якунига етмади. Мен қайтдим!”, - дея изоҳ берди жаноб Ренар “яшил лочинлар” сафига қайтиши бўйича.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика