Latest news

15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  0 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  0 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  0 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  11 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  4 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  33 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  10 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7

Расман: Coca Cola Суперлига август сўнггигача марказлашган ҳолда ўтади News

Расман: Coca Cola Суперлига август сўнггигача марказлашган ҳолда ўтади

Бугун — 3 август куни Coca Cola Суперлига клублари бош мураббийлари ва раҳбарлари, шунингдек, ЎзПФЛ ва ЎФА раҳбарияти чемпионат учрашувларини қандай давом эттириш юзасидан фикр алмашди.

Йиғилишга ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев бошчилик қилди.

Мавжуд шароитдан келиб чиқиб, август ойи сўнгига қадар Суперлиганинг биринчи давра учрашувлари марказлашган ҳолда Тошкент шаҳри ва вилояти стадионларида ўтадиган бўлди. Бунда асосий жамоалар табиий майдонларда, U-21 жамоалари эса сунъий майдонларда учрашув ўтказади.

Қайд этиш керак, ЎзПФЛ мазкур йиғилишда мусобақаларни ўтказиш юзасидан икки хил вариантни презентация қилди. Шунингдек, айни ҳолат ҳамда тақвимдаги ноқулайликлар борасида тушунтириш берилди, марказлашган мусобақанинг афзалликлари ва камчиликлари слайд кўринишида тушунтирилди. Шундан сўнг, клублар вакилларига ўзаро фикр алмашиш учун танаффус берилди. Якунда марказлашган турнир лойиҳаси клублар вакиллари томонидан маъқуллади. 

Келишувга кўра, ҳеч бир жамоа ўз майдонида учрашув ўтказмайди. Барча учрашувлар нейтрал стадионда ўтказилади. Клублар ўзлари танлаб олган қароргоҳда истиқомат қилади ва урдан фақатгина машғулот ҳамда ўйинларга рухсат этилган автомобилида қатнайди.

ЎзПФЛ пандемия даврида футбол учрашувларини қайта тиклаш шартлари акс этган регламентни тақдим этди. Август ойидаги ўйинлар давомида мана шу регламентга амал қилиниши назорат қилинади. ЎзПФЛ тиббиёт ходимларидан иборат комиссия тузишни режалаштирган. Мазкур комиссия клублардаги ҳолатни ўрганиб боради.

Чемпионатнинг иккинчи давраси ва ҳамда кубок учрашувларининг қайт тартибда ўтиши масаласи кейинроқ муҳокама этиладиган бўлди. Бунинг учун миллий терма жамоанинг Тожикистон ва Эронга қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиши ёки тушмаслиги масаласи тўлиқ ҳал этилиши лозим. Шундан кейингина куз фасли учун навбатдаги режаларни ишлаб чиқиш мумкин. Катта эҳтимол билан форматнинг ўзгариши мумкинлиги, шундан келиб чиқиб, жамоалар турнир жадвалидаги ўринларини яхшилаб олиш учун жиддий бел боғлашлари тушунтирилди. Ҳолат бир неча ойлик режалар ишлаб чиқиш имконини бермайди. Терма жамоалардан ташқари ОФК миқёсида ўтадиган Осиё Чемпионлар лигаси мусобақаси ҳамда Ўзбекистон мезбонлигида ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати масаласи билан боғлиқ янгиликлар ҳам ҳар қандай режага ўз таъсирини ўтказади. ЎзПФЛ термалар билан боғлиқ жараёнлар ҳал этилишига, авиа ва темир йўл қатновлари тикланишига ҳамда карантин қоидаларининг яна бир қатор меъёрлари ўзгаришига қараб кейинги режаларни очиқлаб бораверади.

Қуйида ўйинлар жадвали билан танишиш мумкин. Қайси учрашувнинг қайси майдонда ўтишига яқин кунлар ичида ойдинлик киритилади.

9-тур

14 август, Жума

 Бухоро

-

Бунёдкор

 

10-тур

17 август, Душанба

Насаф

-

Сўғдиёна 

Бунёдкор

-

Металлург

АГМК

-

Локомотив

18 август, Сешанба

Қўқон-1912

-

Пахтакор

Машъал

-

Андижон

Қизилқум

-

Бухоро 

19 август, Чоршанба

Сурхон

-

Навбаҳор 

 

11-тур

20 август, Пайшанба

Сўғдиёна

-

Бунёдкор

21 август, Жума

Пахтакор

-

Насаф

Андижон

-

АГМК 

Локомотив

-

Қўқон-1912

22 август, Шанба

Навбаҳор

-

Машъал

Металлург

-

Қизилқум

Бухоро

-

Сурхон

 

12-тур

24 август, Душанба

Насаф

-

Бунёдкор

Қўқон-1912

-

Андижон

Пахтакор

-

Локомотив

25 август, Сешанба

АГМК

-

Навбаҳор  

Сурхон

-

Металлург

Қизилқум

-

Сўғдиёна

26 август, Чоршанба

Машъал

-

Бухоро

 

13-тур

27 август, Пайшанба

Андижон

-

Пахтакор

Локомотив

-

Насаф

28 август, Жума

Сўғдиёна

-

Сурхон

Навбаҳор

-

Қўқон-1912

Бунёдкор

-

Қизилқум

29 август, Шанба

Бухоро

-

АГМК

Металлург

-

Машъал

Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика