Latest news

14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  0 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  4 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  11 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1

Рашид Ғофуров: "Ҳеч қайси жамоа бизга қарши 11 нафар маҳаллий ўйинчисини майдонга ташлай олгани йўқ" News

Рашид Ғофуров: "Ҳеч қайси жамоа бизга қарши 11 нафар маҳаллий ўйинчисини майдонга ташлай олгани йўқ"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор-фарм" - "Машъал" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ғалабага тенг дурангга эришдик. Суперлига даражасидаги жамоага қарши майдонга тушдик. Рақибнинг легионерлари ҳам номига монанд тарзда ўйин намойиш этишди. Мен Суперлигада ҳам бундай ҳужумчи кўрмаганман (Сергей Петров - таҳририят). Ажабмас, уни тез орада Суперлигада кўриб қолармиз. Маҳмудхўжаев рақиб ҳимоячиларига бошоғриқ бўлди, унинг хет-трикка эришгиси келди, менимча. Қайсидир жамоа икки очкодан қуруқ қолди дейиш ноўрин, бизда ҳам ўйин сўнгида имкониятлар юзага келди. Учрашув мухлисларга ҳам манзур келди деб ўйлайман. 

- Жамоага легионерлар келиши мумкинми?

- Бизнинг жамоа бежизга фарм номида эмас. Бизнинг мақсадимиз "Навбаҳор" учун футболчиларни шакллантириб, етказиб бериш саналади. Бизнинг йигитлар аҳил. Ҳеч қайси жамоа бизга қарши 11 нафар маҳаллий ўйинчисини майдонга ташлай олгани йўқ. Ўз олдига жиддий мақсадлар қўйган жамоаларга қарши ўйнаш осон эмас. Шундан келиб чиқиб, йигитларнинг ўйинидан хурсандман. Чемпионатга мослашгунча, баъзи ўйинларни бой бердик. Легионерлар борасида ҳам таклифлар бўлди. Лекин жамоанинг мақсадини юқорида айтиб ўтдим. Бугун асосий таркибнинг икки нафар футболчиси таркибда йўқ эди. Бироқ бу баҳона бўла олмайди. Яхши маънода, энг бошоғриқ жиҳатимиз — таркибга қайси футболчини тушириш. 

- "Машъал"нинг икки голи ҳам ўхшаш бўлди. Ушбу голларда Алижоновнинг хатоси бормиди ёки бошқа сабабми? 

- Баланд бўйли ўйинчиларга қарши ўйнаш қийин. Рақиб футболчиси сакрамасдан, гол урмоқда. Бу вазиятларда Алижонов эмас, қанот ўйинчилари рақибнинг узатма амалга оширишига йўл қўймаслиги лозим эди. 

- Ёшлигингизда сизни "Тико" тахаллусингиз борлигини билардик. Ҳозирги авлоддан "Тико"лар етишиб чиқмаётганига сабаб нима?

- Ҳозир ҳам шундай ўйинчилар бор. Фақат стабил ўйинчилар кам. Улар бир ўйинда яхши бўлса, иккинчисида йўқолиб қолмоқда. Бунақа темпдаги ўйинга тушиб олиш ҳам қийин.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика