Latest news

22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  1 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  3 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  11 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  4 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  16 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  18 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7

Рашид Ғофуров: "Ҳакамлар 100% ўйин тизгинини бузди, ҳали бунга улар жавоб беради" News

Рашид Ғофуров: "Ҳакамлар 100% ўйин тизгинини бузди, ҳали бунга улар жавоб беради"

Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Шўртан" — "Навбаҳор-Фарм" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинни кўрганингиздек шиддатли кўринишда ўтди. Аввалги сўзларимни такрорлайман: олдида мақсади бор жамоага ҳакамлар ёрдами шарт эмас. Биз умидли ва ёш футболчилар билан олдинга интилаётган жамоамиз. Фақат тоза ўйин намойиш этишни хоҳлардик. Билмадим, яна ҳакамларга осилиш нотўғридир, лекин кўпчилик кўрган бўлиши мумкин, рақиб қўлига тўп тегса, ҳакам пенальти бермаяпти. Бир эмас, икки-уч вазиятларда пенальти белгиламади. Гавда билан ўйин намойиш этилган 50 га 50 вазиятларда бизнинг зараримизга фоль қайд этилмоқда. Устига-устак битта кам ўйнадик. Улар буни ҳис қилишмади ҳам. Агар шу футбол бўлса, билмадим... Ҳакамлар тоза футбол қўйиб беришса, бошқа ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. 

- Бугунги ўйинда 10 киши бўлиб ўйнаш қанчалик ноқулайлик туғдирди?

- Камчилик бўлиб ўйнаш фақат бизга эмас, барча жамоага қийинчилик туғдиради. 10 киши бўлиш эса режаларни бузиб юборади. Шундан сўнг ўзгаришлар қилишга тўғри келди. Шундай бўлса-да, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, чунки улар бор кучи билан ўйнади. Ҳатто камчилик қолганимизга рақибга сездирмади. Ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Рақибга нисбатан бизда кўпроқ имконият юзага келди. Ўйин сўнгида чарчоқ ҳам бироз панд берди, негаки бир киши икки кишининг ишни майдонда бажаришига тўғри келди. 

- Иброҳим Ғанихонов ва мураббийлар штабига қизил карточка кўрсатилган вазият қай тариқа бошланди? Қўпол сўзлар учун улар четлатилдими?

- Мураббийлар штабидагилар нима деганини эшитганим йўқ. Балки чиндан ҳақоратли сўзларни ишлатган бўлса, адолали равишда четлатилгандир. Лекин майдондаги футболчига иккинчи сариқ карточка кўрсатишга арзигулик вазият эмасди. Ўйинда ҳакамга имконият қолдирмаслик керак. 2-3 та гол ур, унга оғирлик тушмасин. Бу вазиятни кўриб чиқамиз. 

- Учрашув карточкаларга бой ўтди. Бу футболчиларнинг тартибсизлигиданми ёки бошқа сабаби борми?

- Тартиб жиҳатдан деса нотўғри бўлади. 10 киши ўйнаётган жамоада ҳакамлар арзимаган вазиятда ҳам тўпни рақибга олиб бераверса, исталган киши қуюшқондан чиқиб кетади. Шу боис, асаблар жиловланмаган бўлса керак. Аслида, деярли барча сариқ карточка кўрсатилган вазиятлар қаршимда юз берди, огоҳлантиришга тортадиган ўйин бўлгани йўқ. Ҳакамлар 100 % ўйин тизгинини бузди, ҳали бунга улар жавоб беради. "Шўртан"га ҳеч қандай эътирозим йўқ. Лекин ҳакамлар чиройли футболга халақит берди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика