Latest news

14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  2 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  12 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20

Рамзий терма жамоага таклифим бор, Акбар Тўраев! (Бекзод Толибов блоги) News

Рамзий терма жамоага таклифим бор, Акбар Тўраев! (Бекзод Толибов блоги)

Ўзбек футболининг ашаддий ишқибозлари кутган ва соғинган ўша машҳур "ўзбек класикоси" кеча бўлиб ўтганидан хабарингиз бор.

Бу ҳақида турли ОАВлар бир неча кундан бери бонг урди, сайтимизда ҳам Абдулазиз Искандаров бир қатор туркум мақолаларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этди. Афишаси жуда юқори ўйин эди, кутилганидек ўтди ҳам.

Ҳозир Аброр Исмоиловнинг майдондан четлатилиши ёки Александр Есичнинг инобатга олинмаган голи ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бу ҳақида гапирадиган мутахассислар бор, гапиришди ҳам. Нима ҳақида ёзмоқчи эканимни сарлавҳани ўқигандаёқ тушунгансиз, албатта кечаги ўйин қаҳрамони Акбар Тўраев тўғрисида. 32 ёшли посбон ушбу ўйинда ҳақиқатдан ҳам қаҳрамонга айлана олди. Гарчи жамоаси ютқазган бўлса ҳам тажрибали дарвозабон "Пахтакор" вакиллари томонидан йўлланган бир нечта "қайтариб бўлмас" зарбаларини бартараф эта олди, чиндан ҳам қаҳрамон. ЎзПФЛ яхши анъанани йўлга қўйиб олган, ҳар бир ўйиндан сўнг энг яхши футболчи номи эълон қилинади. Эътибор билан кутиб турдим, мусобақа ташкилотчисининг танлови ҳам кутилганидек айнан Акбар Тўраев бўлиб чиқди. Ўйинни кўрган бўлсангиз, сиз ҳам албатта фикримга қўшиласиз, кеча "Нефтчи" посбони фантастик сейвларни амалга оширди. Гоҳ оёқда, гоҳида қўли билан тошкентликлар томонидан йўлланган зарбаларни қайтариб бежизга Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони дарвозасида эмаслигини исботлади. Қайси йили экани аниқ ёдимда йўқ, Тўраев "Локомотив" - АГМК ўйинида ўз дарвозасидан кетма-кет 4 та тўп ўтказиб юбориб, жуда кўп танқидларга сабаб бўлганди. Ўшанда бу посбонга ачингандим ҳам. Аммо у ўша ўйиндан кейин йўқолиб қолмади, руҳан синмади, интилди, ҳаракат қилди ва маҳоратли посбон эканини бугунга қадар ҳам исботлаб келмоқда. Бирон кун учрашиб қолсам, албатта футболкасини сўрайман.

Келинг, энди сиз билан мазкур учрашув борасида кичик таҳлилни амалга оширсак. Бутун бошли ўйин ҳақида гапирмаймиз, чунки сайтимизда учрашувнинг матнли трансляцияси тўлиқ амалга оширилди. Голнинг ва юзага келган вазиятларнинг видеолари бор, бемалол кўриб олишингиз мумкин. Биз сиз билан фақатгина Акбар Тўраевнинг таҳсинга сазовор сейвларини таҳлил қилиб кўрамиз. Ҳаммасини ҳам эмас, ўша мажозий маънода айтилганида "қайтариб бўлмас" деган таърифга мос келадиганларини.




1-сейв. 53-дақиқада Драган Чераннинг узатмасидан сўнг Фаррух Сайфиевнинг зарбасини Акбар Тўраев ушлаб олишга эришди. "Пахтакор" ҳимоячиси миллий терма жамоамизнинг асосий футболчиларидан бири эканини инобатга олсак, унинг зарбасини қайтарган олган Тўраевга тасанно айтса арзийди.

2-сейв. Тўраевнинг ўйиндаги энг ёрқин сейви 64-дақиқада юзага келди. Ҳожиакбар Алижоновнинг чап қанотдан кириб бориб йўллаган узатмасидан сўнг Азизбек Турғунбоев чамаси 5-6 метрлардан дарвоза томон зарба йўллаганди, "Нефтчи" посбони тўпни оёқлари билан қайтарди! Ушбу вазиятни кўрмай қолган бўлсангиз, сизда сайтимиз орқали такроран томоша қилиш учун бир нечта вариантлар мавжудлигини эслатиб ўтаман.

3-сейв. 64-дақиқа. Яна Турғунбоев ва яна ўша Акбар Тўраев. "Пахтакор" ярим ҳимоячиси бу сафар жарима майдони ташқарисидан кучли ва аниқ зарба йўллаганди, дарвозабон маҳорат билан тўпни майдон ташқарисига уриб юбориб, жуда чиройли сейвни амалга оширди. Хатто Европа футболида ҳар доим ҳам бу каби чиройли зарба ва унга монанд сейвни учратавермайсиз.

"Нефтчи" посбони ўйин давомида яна бир нечта сейвлар ижро этди, биз фақат энг ёрқин кўринганлари ҳақида сўз юритдик холос. ОАВларга тур рамзий терма жамоасига Акбар Тўраевни киритиш таклифини берган бўлардим, у бунга чиндан ҳам ҳақли. Бу борада ҳам қийин танлов юзага келаяпти, куни кеча "Олимпик" посбони Владимир Назаров тажрибали Мурод Холмуҳаммедовнинг 11 метрлик нуқтадан йўллаган зарбасини антиқа услубда қайтарди, у ҳам албатта рамзий терма жамоага муносиб. Шу кунларга етиб келаяпмиз экан, демак миллий чемпионатларимизда ўсиш борлиги кўринмоқда. Кечаги "ўзбекона класико" ижрочиларига кутилганидек ёрқин ўйин тақдим этиб бера олганликлари учун миннатдорчилик билдирсанг арзийди.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика