Latest news

00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  0 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  8 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  19 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  4 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  33 17:49"Пахтакор" стадионининг айни пайтдаги ҳолати  17

Раҳматулло Бердимуродов: “Олмалиқ” олтинчи поғонадан пастга тушмаса яхши натижа бўларди" News

Раҳматулло Бердимуродов: “Олмалиқ” олтинчи поғонадан пастга тушмаса яхши натижа бўларди"

“Олмалиқ” жамоаси иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда.

Жамоа ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов тайёргарлик тўғрисида фикр билдирди.

-  Биринчи давра биз учун қийин ўтди. Лекин ҳозирги ўрнимиз ҳам ёмон эмас. “Олмалиқ” клуби азалдан олтинчи поғонадан пастга тушиб кетмаган. Саккизинчи поғона ҳеч кимни қаноатлантирмаяпти. Барча жамоаларга ўхшаб кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Эрталаб жисмоний холатга эътибор қаратсак кечқурун тўплар билан ишлаяпмиз.

Шартномага қўл қўяётганимда жамоа раҳбарияти олдимга хеч қандай мақсад қўйишмаган. Лекин ҳар бир учрашувда мақсадсиз ҳаракат қилинмайди. Барча ўйинларда ғалаба қозонамиз деб майдонга чиқамиз. Аввал олдимизга мана шу ўринни эгаллайсан деб мақсад қўйиларди вазифани бажара олмасак ҳам. Олтинчи поғонадан пастга тушиб кетмасак бу биз учун яхши натижа.

“Металлург” жамоаси яхши ўйин намойиш этмоқда. “Бухоро” билан “Қизилқум” ҳақида бундай фикрдан йироқман. Чунки бу жамоаларда маблағ томондан муаммолар йўқ. Ушбу жамоалар олтинчи, еттинчи поғоналарда юришипти. Бу клубларни чемпионатимизни қизитмоқда деб айта олмайман. Иккинчи давранинг илк турида “Бухоро” жамоаси билан беллашамиз. Ўша учрашувда ғалаба қозонсак қолгани яхши бошланиб кетади. Уларнинг таркиби кучли эди, ҳозир бир нечта футболчиларни таркибга қўшиб олиб яна ҳам кучайиб олди.

Бизнинг жамоамизга ҳам Кенжа Тўраев ва Мўйдин Мамазулумов келган. Рўзимбой Аҳмедов ва Фарҳод Тожиев жамоамизни тарк этишди. Барчаси майдонда хал бўлади”, - дейди Раҳматулло Бердимуродов.


Жаҳонгир Сотволдиев

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика