Latest news

13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  1 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  4 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  3 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  11 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  14 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  4 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  2 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  6 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  21

Раҳимжон Давронов: “Дарвозабон бўлишимдан аввал ҳимоячи бўлганман” News

Раҳимжон Давронов: “Дарвозабон бўлишимдан аввал ҳимоячи бўлганман”

Муборакнинг “Машъал” жамоаси академиясида тарбияланиб ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилаётган Раҳимжон Давронов Ўзбекистон ОТЖ билан Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида бош соврин соҳиби бўлганидан барчанинг хабари бор.

Давронов “Машъал” жамоаси билан Про-лига иштирок этмоқда. Биз Раҳимжон Давронов билан боғланиб фаолияти борасида суҳбатлашдик. 


- Бу йилги Про лига баҳслари қай даражада қизиқарли ўтмоқда?

- Бу йилги Про-лига баҳслари ўтган йилгига қараганда анча кучайган. Чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ўйинлар ҳам жуда ҳам қизиқарли ўтмоқда. 

- Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Раҳбарият томонидан олдимизга Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Бу борада мураббийларимиз тинмай иш олиб боришмоқда. Насиб қилса олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз ва келаси йили Суперлига баҳсларида иштирок этамиз.

- Футболга кириб келишингиз қандай амалга ошган?

- Футболга кириб келишимга дадам сабабчи бўлганлар. Ўзимда ҳам қизиқиш бўлган албатта. Биринчи мураббийларим Ботиров Жамшид ва Саидов Жамшид ака бўлганлар. Футболни ҳимоячи сифатида бошлаганман. Бўйим узун бўлганлиги сабабли дарвозабонлар мураббийи Бобур ака дарвозабон бўлишимни таклиф қилганлар. 

- Дарвозабон бўлганингиздан афсусланганмисиз?

- Бошида шундай ҳолат бўлган. Қийинчиликлар бўлган. Кейинчалик жамоадошларим, мураббийлар қўллаб-қувватлашган. Қийинчиликсиз бир нимага эришиб бўлмаслигини ўзим ҳам тушиниб етганман. 

- Ҳимоячи бўлавермаганмисиз? Чунки бўйи баланд ҳимоячилар кўпку?

- Тўғри, гапизда жон бор. Лекин, дарвозабон бўлишга ўзимда қизиқиш пайдо бўлган. 15 ёшимдан дарвозабон бўлганман. 

- Олимпия терма жамоасига жалб қилингансиз. Бундан аввал ҳам терма жамоадан чорлов бўлганми?

- Аввал чақирув бўлмаган. Биринчи маротаба терма жамоага чақирилдим. 

- Машъалдан бошқа қайси жамоада ўйнагансиз?

- Йўқ, бошқа жамоа шарафини ҳимоя қилмаганман. “Машъал” жамоаси академиясида тарбияланиб асосий жамоага жалб қилинганман. 

- Бошқа жамоалардан таклифлар бўлганми?

- Ҳа, таклифлар бўлди. Лекин қайси жамоаданлиги сир бўлиб қолсин. 

- Илк олган маошингизни эслай оласизми?

- Илк олган маошим 250 минг сўм бўлган. Олган маошимни ота-онамга олиб бориб берганман. 

- Нимадан қўрқасиз?

- Жароҳат олишдан қўрқаман. Жароҳат футболчи учун энг ёмон ҳолат.

- Рақобатданчи?

- Рақобатдан қўрқишнинг кераги йўқ. Аксинча, рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Рақобат кучли бўлишимга ёрдам беради. 

- Кимни ўзингизга рақобатчи деб ҳисоблайсиз?

- Ҳозирда таркибимизда кучли дарвозабонлар бор. Булар Ботир Носиров ҳамда ёш посбон Раҳимжон Абдуқодиров. Шулар билан яхши рақобат кетмоқда. 

- Қайси дарвозабон кумирингиз?

- Эдерсон Мораес ўйинларини кузатиб бораман.

- Қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Ёшлигимдан “Арсенал” жамоасига мухлислик қиламан.

- Терма жамоа билан Осиё чемпиони бўлдингиз. Ўша мусобақада бирор маротаба ҳам майдонга тушмадингиз. Бундан хафа бўлганмисиз?

- Йўқ, нима учун хафа бўлишим керак? Аксинча, хурсанд бўлганман. Бу бутун жамоанинг ғалабаси. Ўша мусобақадаги ўйинларда иштирок этмаган бўлсамда жамоадошларимни қўллаб-қувватлаб турганман. Бир бир оиладекмиз. 

- Қўлга киритилган ғалабадан сўнг, юртбошимиз сизларга Малибу автомобилини совға қилди. Бундан хурсанд бўлган бўлсангиз керак?

- Албатта, жуда ҳам хурсанд бўлдик. Бундай совға учун юртбошимизга катта раҳмат айтамиз. Бизни шу даражада кутиб олишдики, етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаганди. Бунинг учун барчага раҳмат айтаман. Бизга ишонганларнинг ишончларини оқлаганимиздан хурсандмиз. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика