Latest news

22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Яхшиси вазиятлардан фойдаланиш ва ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  4 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  8 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  4 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  62 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13

"Кувайтга кетиш арафасида эдик...". Тимур Кападзе терма жамоа қачон йиғилиши ва кейинги режалар ҳақида News

"Кувайтга кетиш арафасида эдик...". Тимур Кападзе терма жамоа қачон йиғилиши ва кейинги режалар ҳақида

Жорий йилнинг 25-31 октябрь кунлари Кувайтда U-23 Осиё чемпионатига саралаш "D" гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтиши керак эди.

Бироқ таниқли мутахассис Алишер Никимбаев "Футболиум" каналида Кувайт футбол ассоциацияси мусобақани қабул қила олмаслигини билдиргани ҳақида хабар эълон қилди. Бу эса ўз-ўзидан Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг режаларига таъсир қилиши табиий. Ушбу масала юзасидан терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик. 

ОФК ҳозирча тасдиқлагани йўқ, лекин U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин


"Кувайтдаги мусобақага тайёргарлик кўраётган эдик. Чипталар ҳам олдиндан бюуртма қилинганди. Кетиш арафасида эдик. Бир неча кун олдин Қувайт футбол ассоциацияси турнирни ўтказа олмаслигини билдирди. Ҳозирда ОФК мезбонликни кимга беришни кўриб чиқмоқда. Ўзбекистон ёки Саудия Арабистонига мезбонлик берилиши мумкин. Бизга қолса саралаш баҳслари юртимизда ўтказилгани яхши. Чунки ҳеч қаерга парвоз қилмаймиз, уйда тўп тепамиз. Мухлисларнинг кириш эҳтимоли бор. Бугун ёки эртага мазкур масала ҳал бўлиши керак. 

Режамиз бўйича 20 октябрь куни кубок ўйинини ўтказиб 21 октябрь куни йиғилишимиз керак эди. Ҳозир мусобақа санаси ва жойи эълон қилингач шунга қараб иш тутамиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади",- дейди Тимур Кападзе. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика