Latest news

06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 05:50Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 05:45Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 05:40АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 05:35АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  4 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  17 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16

"Кувайтга кетиш арафасида эдик...". Тимур Кападзе терма жамоа қачон йиғилиши ва кейинги режалар ҳақида News

"Кувайтга кетиш арафасида эдик...". Тимур Кападзе терма жамоа қачон йиғилиши ва кейинги режалар ҳақида

Жорий йилнинг 25-31 октябрь кунлари Кувайтда U-23 Осиё чемпионатига саралаш "D" гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтиши керак эди.

Бироқ таниқли мутахассис Алишер Никимбаев "Футболиум" каналида Кувайт футбол ассоциацияси мусобақани қабул қила олмаслигини билдиргани ҳақида хабар эълон қилди. Бу эса ўз-ўзидан Тимур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг режаларига таъсир қилиши табиий. Ушбу масала юзасидан терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзенинг фикрлари билан қизиқдик. 

ОФК ҳозирча тасдиқлагани йўқ, лекин U-23 Осиё чемпионатига саралаш Ўзбекистонда ўтиши мумкин


"Кувайтдаги мусобақага тайёргарлик кўраётган эдик. Чипталар ҳам олдиндан бюуртма қилинганди. Кетиш арафасида эдик. Бир неча кун олдин Қувайт футбол ассоциацияси турнирни ўтказа олмаслигини билдирди. Ҳозирда ОФК мезбонликни кимга беришни кўриб чиқмоқда. Ўзбекистон ёки Саудия Арабистонига мезбонлик берилиши мумкин. Бизга қолса саралаш баҳслари юртимизда ўтказилгани яхши. Чунки ҳеч қаерга парвоз қилмаймиз, уйда тўп тепамиз. Мухлисларнинг кириш эҳтимоли бор. Бугун ёки эртага мазкур масала ҳал бўлиши керак. 

Режамиз бўйича 20 октябрь куни кубок ўйинини ўтказиб 21 октябрь куни йиғилишимиз керак эди. Ҳозир мусобақа санаси ва жойи эълон қилингач шунга қараб иш тутамиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади",- дейди Тимур Кападзе. 

Абдулазиз Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика