Қозоғистон футбол Федерацияси президенти жанжал кўтарган экан
25 may 2016 08:01
News
Қозоғистон футбол Федерацияси президенти жанжал кўтарган экан
ҚФФ президанти Ерлан Кожагапанов ўтган ҳафта Қозоғистон ПФЛ йиғилишига сўроқсиз бостириб борган.
Ерлан Кожагапанов ПФЛ раҳбари Олжас Абраев истеъфога чиқарилишига клуб вакилларини мажбурлаган. Бу вазият ҳақоратли сўзлар билан амалга оширилган, президент клубларни прокуратура томонидан текширув қилиниши ва баъзи раҳбарларни қамоққа олиниши билан қўрқитган, деб хабар бермоқда «Спортфакт» нашри.
Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеа содир бўлган кун, 18 майда ПФЛ президенти Олжас Абраев ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққанди. Абраев ҚФФ клубларни ҳурмат қилишга чақирганди.
Link :
Source : sportfakt.ru
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments