Latest news

08:04«Реал Мадрид» — «Боруссия» учрашувининг «Мan of the match» соҳиби ким бўлди?  0 07:38Суперлига. Бугун «Бобур Арена»да супер ўйин бор  1 02:44Чемпионлар Лигаси финал. "Боруссия Д" - "Реал Мадрид" 0:2  2 02:23"Реал" қачон "Аталанта"га қарши Европа Суперкубоги учун курашади?  16 02:09"Реал Мадрид" 15-бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди — бу мутлақ рекорд!  29 01:59"Реал Мадрид" — Чемпионлар Лигаси ғолиби!  181 00:54ПСЖ Хвича учун 120 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 00:18Турсунов ва "Истиқлол" ўз мақсадига эришди  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Ҳозирги ҳолатимизни тўғри баҳолашимиз керак. "Бунёдкор"нинг жорий мавсумдаги асосий мақсади лигада жон сақлаб қолиш"  8 23:48Перес "Барса" билан 2010 йилда бўлгани каби "Олтин тўп" учун овоз беришда "Реал"нинг уч ўйинчиси подиумга кўтарилишини хоҳлайди  6 23:14Виталий Левченко: "Ҳужумчиларимиз кўп гол уришни бошлаб юборишди. Кубокдаги рақибимиз анча жиддий"  14 23:13"Боруссия" — "Реал". Таркиблар маълум  9 22:45"Персеполис" — Эрон чемпиони! Жамоа сўнгги ўйиннинг 85-дақиқасида гол уриб мусобақа ғолибига айланди  5 22:24"Нефтчи" жорий мавсум бу кўрсаткични илк бор қайд этди  4 22:05Эшитдик-да! "Ланс"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  2

"Қосимовдан ҳар куни янги нарса ўрганяпман. Жамоадан фақат натижа қолади. Ўзбек халқи меҳмондўст" - АГМКнинг эронлик легионери билан эксклюзив интервью News

"Қосимовдан ҳар куни янги нарса ўрганяпман. Жамоадан фақат натижа қолади. Ўзбек халқи меҳмондўст" - АГМКнинг эронлик легионери билан эксклюзив интервью

Барчага маълумки, Суперлига клублари легионер таклиф қилишда асосан Сербия, Черногория каби давлатларига юзланишади.

Лекин Олмалиқнинг АГМК жамоаси жорий йилда бошқа клублардан фарқли равишда эронлик легионер Сияваш Ҳақназарийни қўшиб олди. Илк турларданоқ ўзидан яхши таассурот қолдираётган ярим ҳимоячи Суперлиганинг 5-турига келиб голлари ҳисобини очишга эришди. "Қўқон-1912"га қарши кечган беллашувда у жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. Мазкур баҳсдан сўнг Сияваш Ҳақназарийни суҳбатга чорладик. 

- Сияваш келинг суҳбатимизни уйда "Қўқон-1912" билан кечган ўйин ҳақидаги таассуротларингиз, фикрларингиз билан бошлсак. Учрашувда захирадан майдонга қўшилдингиз, ўйиннинг асосий қисмини захирада томоша қилгансиз. Демак тўлиқроқ хулоса билдира оласиз?

- Йирик ҳисобда ғалаба қозонганимиз ўйин осон бўлди, дегани эмас. Муҳими 3 очкога эга чиқдик. Футболда натижа муҳим. Чунки эртага сиздан қоладиган нарса айнан натижа ҳисобланади. Ҳеч ким қандай ўйин кўрсатганимизни эмас, ғалабани эслайди. Бор гап шу. Ўйлайманки, шу куни мухлислар зерикиб қолишгани йўқ. 

- Бу АГМКнинг жорий йилда кўрсатган энг яхши ўйини эдими?

- Жамоамиз катта салоҳиятга эга эканлигини ҳисобга олсак янада яхшироқ ўйнашимизга ишонаман. Ҳар бир баҳсда ўтган ўйиндагидан ёмон ҳаракат қилмаслигимиз керак. Рақиб бир киши кам бўлиб қолганига қарамай биз ўз ўйинимизни кўрсатишда давом этдик. 

- Суперлигадаги аксарият легионерларнинг муваффақиятсиз ўйинидан жамоага ҳали мослашиб кетмаганини сезиш мумкин. Менимча сизда бу борада муаммо бўлаётгани йўқ? Майдондаги ҳаракатларингиздан жамоанинг ўйин услубига тезда киришиб кетганингизни кўрмоқдамиз...

- Мен учун Суперлига ҳам, мамлакат ҳам янги ҳисобланарди. Шу боис мослашиб олиш учун маълум вақт кетди. Лекин бир нарсани алоҳида таъкидлашим керакки, АГМКда дўстона муҳит шаклланган. Жамоага тезда киришиб кетганимни ажойиб муҳит билан боғлаган бўлардим. Чунки барча бир-бири билан аҳил. 

- Жамоада ким билан кўпроқ мулоқотда бўласиз? Яқин дўстингиз борми?

- АГМК бу - катта жамоа. Унда ҳамма бир-бири билан илиқ муносабатда. 

- Фаолиятингизда илк бор Миржалол Қосимов билан ишламоқдасиз. Ушбу мутахассисга қандай таъриф берасиз?

- Миржалол Қосимов ўзбек футболининг юлдузи ва афсонаси. Ундан ҳар куни янги сабоқ оляпман, муҳим нарсаларни ўрганмоқдаман. Мураббий футболчилар билан ўзаро яхши тил топиша олади. 

- Эрон жамоаларининг ОЧЛдаги иштирокини кузатиб бордингизми?

- Ҳа. Натижалардан хабарим бор. Гарчи ўйинни тўлиқ кўролмаган бўлсамда, керакли вазиятларни томоша қилдим. "Сепахон" ва "Фулад" Эроннинг кучли жамоалари ҳисобланади. Ҳеч бир ўйин осон ўтмади. 

- Миллий таомларимиздан таътиб кўрганингиз табиий... 

- Албатта. Айниқса паловнинг мазасига гап бўлиши мумкин эмас. Менга жуда ёқди. Лекин футболчилар доим тартибга амал қилиши керак. Ўзбек халқи эса меҳрибон ва меҳмондўст. Олмалиқда эса футболни яхши кўришади. 

- Ажойиб суҳбат учун ташаккур! 


Шу каби интервьюлар, факт ва мақолалар қуйидаги ҳаволада. ИНТЕРВЬЮЛАР ОЛАМИ

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика