Latest news

14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  1 13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  6 12:54"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди  31 12:20"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда  3 11:46ПСЖ Европа топ-5 лигаларида охирги бўлиб мағлуб бўлди  4 11:20Дидье Дрогба Лионель Мессига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди  19 10:57«Манчестер Сити» ПСЖ футболчисига 100 миллион евро бермоқчи  2 10:33МЮ афсонаси профессионал ММАда дебют қилади. У илк рақиби сифатида «Барселона» афсонасини кўрмоқда  9 10:12«Арсенал» «Челси» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 09:45Гвардиола Родрининг қачон майдонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:18«Рома» АПЛдан ҳужумчи сотиб олмоқчи  8 08:50Пролига. Бугун 4-тур давом эттирилади  0 08:22ЦСКА Файзуллаевга нарх белгилади  17 07:54Суперлига. Бугун 7-турга старт берилади  10 07:26«Атлетико» «Реал»нинг кечаги ҳаракатларига кескин муносабат билдирди  39

Қосимовда "Металлург" синдроми ёхуд бугунги рақиб "Пахтакор" News

Қосимовда "Металлург" синдроми ёхуд бугунги рақиб "Пахтакор"

ОКМК ўтган турда мухлисларининг онасидан қолган тош ойнасини қидиришига мажбурлади (0:2).

Умуман гоҳида ҳаётимизда шундай пайтлар бўладики, битта нарса ҳар йили такрорланаётгандек? Футболда ҳам шундай. ОКМКнинг "Металлург"га ютқазиши Олмалиқ аҳли учун "сўғур" кунидек гап. Нима учундир айнан шу жамоага келганда "кончилар"нинг ғилдираклари ишламай қолади. Юриб турган машина ярим йўлда тўхтаб қолиши сингари. Хўш, Қосимовдаги "Металлург" синдроми қачон бошланган? 

2019 йил

Миржалол Қосимов илк бор ОКМК бошқарувини қўлга олди. Бу даврда эса Андрей Шипилов "Металлург"ни бир йилдан бери бошқариб келаётган, барқарорликни яхши йўлга қўйганди. Биринчи даврада Олмалиқда 1:1, Бекободда мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилган. Қизиқарли томони шуки, Шипилов Қосимовдан 1 ой ичида икки маротаба очко тортиб олганди. 

2020 йил 

Синдром давом этди. Яна ўша ҳолат, эски ҳаммом, эски тос. Олмалиқда 1:1, Бекободда "Металлург"нинг кичик ғалабаси (1:0). Андрей Шипилов иккинчи йил ҳам Қосимовга бўша келгани йўқ.

2021 йил

"Металлург"да мураббийлар ўзгариши, Шипиловнинг биринчи турдан кейиноқ истеъфога чиқарилиши ва Жасур Абдураимовнинг келиши дербидаги натижани ўзгартирди. 4 йил ичида фақат Абдураимовгина Қосимовни ютишни уддасидан чиқа олгани йўқ. 

2022 йил 

Энди навбат испаниялик Луисма Эрнандесга келганди. Ўтган мавсумнинг илк ўйинида ҳам, иккинчи давра стартида ҳам "Металлург" унинг қўл остида ОКМКга мағлуб бўлмади (1:0).  

2023 йил 

"Металлург"да мураббий ўзгарди. Мавсум муваффақиятсиз бошланди. Аввалги турда "Навбаҳор"ни ютган олмалиқликлар , жамоага келганига кўп бўлмаган Веско Стешевич бошчилигидаги "Металлург"га яна мағлуб бўлди. Статистика шуни кўрсатмоқдаки, ОКМК 4 йил ичида Тошкент вилояти дербисида рақибига 16 очкони совға қилиб юборди, ўзи 8 очко жамғарди. 


ФАКТ. ОКМК жамоаси "Металлург"га қарши кетма-кет учинчи учрашувда майдонни бир киши кам бўлиб тарк этди. Сардор Раҳмонов, Шоҳруҳ Гадоевнинг ишини Санжар Турсунов давом эттирди


"Маъданчилар" ноқулайлик бобида "Пахтакор"дан қолишмайди. Ҳа, айтганча ОКМК ва Миржалол Қосимовнинг бугунги рақиби "шерлар".  

Олмалиқликлар чемпионат доирасида 11та ўйиндан бери "Пахтакор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти. Сўнгги маротаба 2017 йилнинг 15 июнь санасида ОКМК пойтахт клубидан устун келган (2:1). Эътиборлиси, ўшанда "Пахтакор"ни Жасур Абдураимов бошлаб тушганди. 

ОКМК охирги 5та учрашувда 15та гол ўтказиб юбориб, рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган. Сўнгги бор 2020 йилги мавсумда  "шерлар" посбонини ранжитганини айтиш жоиз. Жамоа Миржалол Қосимов даврида 4 йил ичида фақат 2 маротаба дуранг ўйнади, холос. Демак докторлар тили билан айтганда ташхис икки жамоа синдроми! Биринчиси нисбатан енгил, лекин иккинчиси анча оғирроқ. Бироқ ҳар нарсанинг бир кун якуни бўлиши керак. 

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика