Latest news

14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  2 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  0 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   12 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  4 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  4 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  9 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  8 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  14 08:48АПЛ футболчиси кома ҳолатига тушиб қолди  1

Қосимов Вьетнамга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди News

Қосимов Вьетнамга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ОК-2015 саралаши, 3-тури доирасида Вьетнамга қарши кечадиган ўйин учун 23 нафар футболчини терма жамоага жалб этган.

Вьетнам терма жамоасига қарши ОК-2015 саралаш учрашуви олдидан Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 октябрь куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Миллий терма жамоа бош мураббийи мазкур йиғинга жами 23 нафар футболчини таклиф этган.

Эслатиб ўтамиз ОК-2015 «Е» гуруҳида ҳозиргача 2-тур ўйинлари ўтказилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди. «Е» гуруҳида 2-тур ўйинларидан сўнг БАА терма жамоаси 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Гонконг терма жамоаси эса, 4 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. 15 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган Вьетнам терма жамоаси эса, дастлабки икки турда ўз рақибларига имкониятни бой берган.

Ўзбекистон ҳамда Вьетнам миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйин 15 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 18:00да бошланади.

Миллий терма жамоанинг Вьетнамга қарши ўйин олдидан йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Мурод Зуҳуров («Бунёдкор»)
Александр Лобанов («Пахтакор»)
Элдор Суюнов («Насаф»)

Ҳимоячилар:
Виталий Денисов («Локомотив» Москва)
Ислом Иномов («Локомотив»)
Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай»)
Даврон Хошимов («Пахтакор»)
Шавкат Муллажонов («Лиаонинг»)
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Владимир Козак («Пахтакор»)

Ярим ҳимоячилар:
Санжар Турсунов («Газовик»)
Азиз Ҳайдаров («Ал Шабоб»)
Сервер Жепаров («Сеонгнам Ильва Чунма»)
Жасур Ҳасанов («Бунёдкор»)
Темур Кападзе («Актобе»)
Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
Фозил Мусаев («Ал-Муъайзир»)
Илхом Юнусов («Насаф»)
Сардор Рашидов («Бунёдкор»)

Ҳужумчилар:
Игорь Сергеев («Пахтакор»)
Александр Гейнрих («Актобе»)
Баҳодир Насимов («Нефтчи» Баку)
Иван Нагаев («Локомотив»)
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика