Latest news

16:10ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония: Асосий таркиблар маълум  0 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 15:21КХДР — Ўзбекистон. "Насаф"нинг 3 футболчиси асосий таркибда  56 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  4 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   18 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  6 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1 12:00Лаосдан гапирамиз  20 11:47Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР билан ўйин учун тахминий таркиблари  26 11:26Бундеслиганинг энг яхши тўпурари "Бавария"га ўтишни истамоқда  0

Қўқонлик болалар футбол бўйича Республика турнирида совриндор бўлишди News

Қўқонлик болалар футбол бўйича Республика турнирида совриндор бўлишди

Tags :  Қўқон
1-7 ноябрь кунлари, Бухоро шаҳрида 2005-2010 йилларда туғилган болалар ўртасида, “Ўзбекистон Республикаси конститутцияси куни”га бағишланган футбол турнири бўлиб ўтди.

Турнирда республикамизнинг турли вилоятларидан футбол академиялари ҳамда футбол мактабларининг тарбияланувчилари иштирок этишди.

Мазкур турнирда Қўқон шаҳридаги “Аҳмадхон” футбол мактабининг 2009-2010 йилларда туғилган футболчилардан иборат бўлган жамоаси ҳам иштирок этиб, совринли ўрин ҳамда кубок билан қайтишди.

Қўқонлик таниқли футболчи Рустамжон Аъзамов мураббийлигидаги болалар кеча “Аҳмадхон” спорт комплекси раҳбарлари, “Қўқон-1912” футбол клуби мураббийлари ҳамда болажонларнинг ота-оналари томонидан карнай-сурнай садолари остида, тантанали равишда кутиб олинди. Ёш футболчиларга комплекс раҳбарлари ҳамда “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлари томонидан гуллар ҳамда эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Болажонларни “Аҳмадхон” спорт комплекси раҳбари Шавкатжон Шарипов ҳамда “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёржон Ашурматовлар қизғин табрикладилар. Уларга келажакда омад тилаб, Қўқон шаҳри шаънини , республикамиз шаънини турли мусобақаларда муносиб ҳимоя қилишларига ишонч билдирдилар.

- Қўқон шаънини муносиб ҳимоя қилиб келганларингдан жуда хурсандмиз. Мураббийлар, ота-оналар номидан сизларга катта раҳмат. Ўйлайманки бу ғалабалар ҳали давомли бўлади. Ишонамизки келажакда бунданда катта зафарларга эришасизлар. Сизлар “Қўқон-1912” жамоасининг ҳамда республикамиз футболининг келажагисизлар. Келажакда мана шу йўсинда меҳнат қилишдан тўхтамасаларинг мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоаларида, чет эл клубаларида тўп суриш имконига эга бўласизлар. Сизларга келгуси фаолиятларингда омад тилайман. Ҳеч қачон жароҳат олманглар. Совға сифатида жамоамиз футболчиларининг имзолари туширилган ушбу футбол тўпини қабул қиласизлар- деди жумладан Бахтиёр Ашурматов.

Бухородаги турнирнинг “энг яхши мураббий” номинациясида “Аҳмадхон” футбол клуби мураббийи Рустамжон Аъзамов ғолиб деб топилди.
- Жамоамиз Бухородаги турнирда “Хоразм-Машъал”, “Бухоро”, “Насаф” ва “Марғилон” каби футбол академиялари тарбияланувчилари устидан ғалаба қозониб , мусобақа ғолиблари сафидан ўрин олди. Болаларимиз қилган меҳнатларимизни рўёбга чиқариб, юзимизни ёруғ қилгани бизни хурсанд қилди. Турнирда турли номинациялар бўйича совриндорлар аниқланди. Қувонарлиси “Аҳмадхон” футбол мактабимиз болажонлари энг кўп совринларни қўлга киритишди. Мусобақанинг “энг яхши ёш футболчиси” Шакаров Зоҳиршоҳ, “энг яхши ҳимоячиси” Мансуров Муҳаммадризо, “энг яхши ярим ҳимоячиси” Зайниддинов Муҳаммадрашод, “энг яхши ҳужумчи” номинациясида эса Жўрабоев Аюбхонлар ғолиб бўлишди. “Аҳмадхон” футбол мактабида тажрибали мураббийлар Баҳром ака Хакимов, Баҳром Азимов, Равшан Турсунов каби мураббийлар билан биргаликда турли ёшдаги болалар билан ишлаяпмиз. “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлари Бахтиёр Ашурматов , Зоҳид Нурматовлар ҳам бизга беътибор эмаслар. Улар ҳам машғулотларимизга келиб ўзларининг маслаҳатларини бериб боришади. Бу ерда раҳбаримиз Шавкатжон ака Шарипов ҳамда Асқар ака Усмоновлар бизга ҳамда болаларга машғулотлар ўтказиш, мусобақаларда иштирок этиш учун барча шароитларни яратиб беришмоқда. Олдинда режаларимиз катта. Яқинда Қозоғистон республикасида болалар ўртасида ҳалқаро мусобақа бўлиб ўтади. Ҳозирги кунларда мана шу мусобақада иштирок этиш учун ташкилотчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Мақсадимиз Қўқон футболига , Ўзбекистон футболига муносиб футболчиларни етиштиб бериш –деди Бухородаги турнирнинг энг яхши мураббийи деб топилган Рустамжон Аъзамов.

Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан дастурхон ёзилиб , ёш футболчилар ҳамда мураббийлари шарафига зиёфат берилди.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика