"Қўқон лигаси"да ғолиб ва совриндорлар аниқланди News

"Қўқон лигаси"да ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Қўқон шаҳрида учта ёш тоифасида "Қўқон лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа "Келажак юлдузлари" компанияси томонидан Фарғона футбол Ассоциацияси ва "Қўқон-1912" клублари билан ҳамкорликда ўтказилди. 2011-2012 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақа финалида "Учркўприк" "Кимёгар"ни 5:4 ҳисобида таслим қилди ва бош совринга эга чиқди.

2011-2012 йилда туғилганлар
3-ўрин учун баҳс

"Спартак" - "Аҳмадхон" 4:2
Финал
"Учкўприк" - "Кимёгар" 5:4





2009-2010 йилда таваллуд топган болалар ўртасидаги мусобақа ҳал қилувчи ўйинида "Аҳмадхон" ва "Кимёгар" жамоалари тўқнаш келишди. Унда "Кимёгар" 3:1 ҳисобида зафар қучди.

2009-2010 йилда туғилганлар
3-ўрин учун баҳс

"Бешариқ" - "Миллий Гвардия" 0:1
Финал
"Аҳмадхон" - "Кимёгар" 1:3




2007-2008 йилда туғилганлар ўртасидаги мусобақада эса "Аҳмадхон" тенгсиз бўлди. Финалда ушбу жамоа "Спартак"ни пенальтилар сериясида мағлуб этди ва кубокни қўлга киритди.


2007-2008 йилда туғилганлар
3-ўрин учун баҳс

"Кимёгар" - "Миллий Гвардия" 0:1
Финал
"Спартак" - "Аҳмадхон" 0:0 (пенальтилар серияси 4:5)


ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ




Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика