Latest news

20:00Суперлига. "Нефтчи" – ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  20 19:57Қуръагача. ФИФА вакиллари қуръа олдидан тадбир ўтказишди  0 19:30"Сўғдиёна" — "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  5 19:16"Милан"нинг бўлажак мураббийи ким бўлиши аниқ  6 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  2 17:20Россиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин  5 16:47Жо Харт фаолиятини якунлади  10 16:11"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди  4 15:38"Насаф" ва "Динамо" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:30"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади  34 15:05Карикатура: Чемпионшипга тушиб кетган Компани "Бавария"да!  4 14:20Энрике ПСЖда Мбаппенинг ўрнини ким эгаллашини айтди  7 13:52"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" франциялик ярим ҳимоячи учун курашади  3 13:22"Барселона" Луис Диасни "Ливерпуль"дан харид қилиш учун ўз ўйинчисини сотиши мумкин  4

"Қўқон-1912"ни икки футболчи тарк этди. Йиғинда янги футболчилар бор News

"Қўқон-1912"ни икки футболчи тарк этди. Йиғинда янги футболчилар бор

“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари кеча Тошкент шаҳрида тиббий кўрикдан ўтишди. Бугундан эса Чирчиқ шаҳрида ўқув-йиғин машғулотлари бошланди.

Суперлиганинг 2-давра ўйинларига тайргарликни жамоа Тошкент вилоятида олиб боради. Чирчиқ шаҳрида футболчиларимиз кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишади. Бугун дастлабки машғулотлар бўлиб ўтди. Машғулотларда вақтлироқ таътилга чиққан Мурод Ҳолмуҳаммедов, Шаҳбоз Эркинов, Александр Мерзляков ва қолган барча футболчиларимиз иштирок этишди.

Таркибимизда айрим ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Жамоани тажрибали футболчи Жасур Ҳасанов ҳамда Беҳруз Саъдиллоевлар тарк этишди. Бу футболчиларнинг қайси жамоага бориб қўшилишлари яқин кунларда маълум бўлади. “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби юқорида номлари келтирилган футболчиларга жамоамиздаги фаолиятлари учун миннатдорчилик билдиради. Уларнинг келгуси фаолиятларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ўз ўрнида “шунқорлар” йиғинида янги номлар ҳам машғулотларда иштирок этишмоқда. Қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи Отабек Ҳайдаров (Қирғизистоннинг “Нефтчи” жамоасидан) , “Пахтакор” жамоасидан ёш иқтидорли ярим ҳимоячи Собит Синдаров, “Нефтчи” жамоасидан яна бир иқтидорли ёш ҳужумчи Ҳамидилло Абдуҳамидов ҳамда тажрибали ҳимоячи Алишер Саматовлар жамоамизнинг бугунги машғулотларида иштирок этишди. Сербиялик ҳимоячимиз Марко Милич ёзги танаффусдан фойдаланиб ўз юртига учиб кетган эди. Милич яқин кунларда жамоа ихтиёрига етиб келади.

Чирчиқ йиғини икки қисмдан иборат бўлади. Дастлабки йиғин 18 июль кунига қадар давом этиши кўзда тутилган бўлиб, йиғин сўнгида суперлига клубларидан бири билан назорат учрашуви ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” жамоаси 2-давранинг дастлабки учрашувини 26 июль куни Тошкент шаҳрида “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказади.

Жамоамиздаги янгиликлар билан сизларни таништириб боришда давом этамиз. Биз билан бирга бўлинг !

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика