Latest news

08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  0 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  2 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  3 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  13 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  0 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  0 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  3 23:57Умарали Раҳмоналиев: "'Рубин' келаси мавсум медаллар учун кураша олади"  3 23:20Левандовски: "Мбаппенинг "Реал"га келишидан қўрқмаймиз"  17 23:03Еврокубокларнинг 2027 йилгача бўлган финаллари ўтказиладиган шаҳарлар маълум  5 22:46Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"  2

"Қўқон-1912" Хитой жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин News

"Қўқон-1912" Хитой жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Бугун Хитойнинг Куйтун шаҳридан келган йирик сармоядорлар "Қўқон-1912" офисида бўлди.

"Жамоамизнинг катта тарихга эга бўлганидан хабар топган инвесторлар "Қўқон-1912" футбол клуби тарихига катта қизиқиш билдирди. Меҳмонларни жамоамиз раҳбарияти илиқ кутиб олди ва уларга жамоамизнинг тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Инвесторлар ва "Қўқон-1912" жамоаси вице-президенти Акрамжон Мамадалиев ўртасида қизғин суҳбат бўлиб ўтди.



Хитойлик меҳмонлар "Қўқон-1912" жамоасини Куйтун шаҳридаги маҳаллий жамоа билан ўртоқлик учрашувига таклиф қилишди. Агар "Қўқон-1912" жамоаси бу таклифга рози бўладиган бўлса, кутиб олиш ва меҳмонхона харажатларни хитойликлар ўз бўйниларига олишларини ҳам таъкидлашди. Бу таклифга жавобан эса жамоамиз раҳбарияти чемпионат вақтида бўладиган танаффусда Хитойга бориб, ўртоқлик учрашувида майдонга тушишга розилик беришди. Бу масала бўйича кейинчалик яна бир бор суҳбатлашишга келишиб олинди. Учрашув сўнгида инвесторларга эсдалик совғалари тақдим этилди.



Шунингдек, жамоамиз раҳбари  Қўқон шаҳри ҳокими Маъруфжон Азамович Усмонов қабулида бўлди. Қабул давомида ҳокимимиз жамоа аъзоларини "Фаргона вилояти ҳокими кубоги" турниридаги галаба билан табриклади ҳамда жамоамизни ҳар томонлама қўллаб-қуватлашга тайёр эканликларини билдирди", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика