Latest news

22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  3 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  56 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  290 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  10 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  5 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  6 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  5 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  5 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18

"Қўқон-1912": “Қизилқум” билан кучлар тенг келди News

"Қўқон-1912": “Қизилқум” билан кучлар тенг келди

“Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда «Қўқон-1912» – «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Бугун учрашувда турли сабабларга кўра бир қатор футболчиларимиз ўйнай олишмади.  Хабарингиз бор, сербиялик футболчиларимиз Филип Райевац, Дарко Гожковичлар айни дамда ўз юртларида бўлиб туришибди. Шунингдек Жавоҳир Сидиқов ва Андрей Сидоров Ўзбекистон U-22 терма жамоаси билан Қатарда. Александр Мерзляков ҳам бугун майдонга тушмади.

Таркибдаги йўқотишларга қарамай, футболчиларимиз назорат учрашувида яхши натижа кўрсата олишди.

Дастлабки хавфли вазият вакилларимиз томонидан вужудга келтирилди. Акрамовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон аранг қайтарди.

21-дақиқада ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Суҳроб Бердиев ўзи кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ .

30-дақиқада ўйинда ҳисоб очилди. Навоийликлар бурчак зарбасини амалга оширгач, Отақўзиевга теккан тўп дарвозамиздан жой олди.

Биринчи тайм шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз фаол тарзда бошлашди. 57-дақиқада Бердиев-Рўзиев- Жамшид Ҳасанов комбинацияси чиройли чиқди. Сўнгги паллада Ҳасанов йиқилди ва тўп йўқотилди.

65-дақиқада ҳисоб тенглашди. Бердиевнинг тўп оширишидан сўнг захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасанов ҳисобни тенглаштирди

69-дақиқада Ҳолмуҳаммедовнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

75-дақиқада Муҳаммаданас  Ҳасанов иккинчи голини киритиши мумкин эди. Яқин масофадан бош билан берган зарбаси юқоридан кетди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоада кўплаб вазиятлар вужудга келишига қарамай, ўйинда ҳисоб ўзгаришсиз қолди.Айниқса сўнгги 10 дақиқа тўлиқ вакилларимизнинг хужумлари билан ўтди. Фақат вазиятларни голга айлантиришда бироз омад биздан юз ўгирди.

Шу тариқа жамоамиз йиғин доирасидаги биринчи назорат учрашувида дуранг ўйнашди. Иккинчи назорат ўйини 21 июль куни “Нефтчи”га қарши бўлиб ўтади.

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 1:1

Бош ҳакам: Вадим Агишев

«Қўқон-1912»:13. Никита Рибкин, 8. Баҳодир Акрамов, 18. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 25. Носир Отақўзиев, 70. Азамат Мамажонов, 19. Суҳроб Бердиев, 26. Акмал Холмуродов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 22. Мурод Ҳолмуҳаммедов, 15. Ойбек Рустамов.

Захира: 12. Азиз Ашуров, 30. Ислом Абдуллаев, 8. Собир Хамидов, 28. Авазхон Маматхўжаев, 24. Иброҳим Раҳимов, 33. Муҳаммаданас Ҳасанов, 29. Иқбол Маликжонов, 11.Темур Толипов.

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев, 9. Отабек Зокиров, 14. Файзулло Қамбаров, 18. Самандар Шодмонов, 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов, 35. Максим Юрку, 77. Нодир Камолов.

Захира: 1. Эркин Жабборов, 2. Виктор Григорьев, 8. Акмал Рустамов, 15. Отабек Исроилов, 19. Акрам Баҳриддинов, 32. Хумоюн Абдуалимов, 85. Феруз Бобоқулов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика