Latest news

01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси" 0:2 (онлайн ҳисоб)  10 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  4 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  7 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

"Қўқон-1912" президенти жамоани тарк этди News

"Қўқон-1912" президенти жамоани тарк этди

Шу кунга қадар “Қўқон-1912” футбол клуби президенти лавозимида фаолият олиб борган Григорий Викторович Айрапетов жамоани тарк этди.

Бу ҳақда клубнинг Телеграм каналида эълон қилинди.

Григорий Викторович қўқонликлар билан хайрлашар экан ўз фикрларини қуйидагича билдирди:

- Севимли Қўқон-1912 жамоамизни суперлигада олиб қололмаганлигим учун юрагимдаги доғ ва айбдорлик ҳисси билан жамоа билан хайрлашмокдаман

 Бугун энг қийин қарорларимдан бирини қабул қилдим. “Қўқон-1912” жамоасидаги деярли 7 ойлик фаолиятимни бугун тўхтатишга қарор қилдим. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Бу жамоага мени таклиф қилган инсонларга ажойиб имконият учун раҳмат  айтаман! Ушбу жамоадаги фаолиятим давомида келгусида менга асқотадиган жуда катта тажриба ва хулосаларга эга бўлдим.

 Хусусан, жамоадаги президент сифатидаги ишимдан тўғриси қониқмадим. Яъни қониқарли ишлай олмадим. Мендан кейинги раҳбарга жамоани янги босқичга олиб чиқиб, тез орада жамоани яна суперлигага қайтаришини, шунингдек, юқори даражада ишлашига тилакдошман!

 Кишининг хурсанд қиладиган нарса шуки, жамоадаги тўпланиб турган барча қарздорликлар бартараф этилди, шунингдек, “Марказий” стадион ёритгичлари учун 100 фоиз тўловлар амалга оширилган, ОФК талабларига жавоб берадиган янги дарвозалар олиб келинди.  Аллоҳ насиб қилса, хаммамиз учун кадрли бўлган севимли мухлисларимиз 2023 йилдаги мусобақа ўйинларини жонажон Қўқон шаҳримиздаги ўз стадионимизда бевосита кузатиб боришлари мумкин бўлганидан мамнунман.

Жамоамизни қўллаб турган минглаб томошабинларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мухлисларимизни доимо ҳурмат қилганман, қадрлаганман. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимизни кириб келган янги йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман, хонадонларида тинчлик, хотиржамлик, осойишталик ҳукм сурсин. Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. 

 «Қўқон-1912» жамоасида бирга ишлаган барчага, мураббийлар, футболчилар, жамоада ишлаган хар бир ходимга самимият ва илиқ муносабат учун катта раҳмат айтаман! 

Бизга оғир дамларда ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага  раҳмат!

Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин! -деди Григорий Викторович

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика