Latest news

21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  4 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  236 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4

Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик" News

Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский фикрларини билдирди.

"Бугун рақибни 2 та тўп фарқи билан ютиш вазифасини турганди. Ҳаммасини "Бухоро" билан ўйин ҳал қилди, ўшанда мағлуб бўлгандик. Бугун устунликни қўлга олган бўлсакда гол уриш учун етарли бўлмаяпти. Ҳа, бугун ғалаба қозондик. Лекин гуруҳдан чиқа олганимиз йўқ. "Бунёдкор"ни гуруҳдан чиққани билан табриклайман. Рақиб сафида бир неча нафар ёшлар ўйнади. Бизнинг йигитлар ҳам курашишди. Умумий фонда яхши ўйин бўлди, деб ўйлайман. Беллашув мухлисларга манзур келди",- дейди Григорий Колосовский. 


- Жамоа олдига кубокда маълум бир вазифа қўйилганмиди? 

- Албатта. Олдимизда гуруҳдан чиқиш мақсади бор эди. Афсуски, буни уддалай олмадик. Про лигада етакчимиз, фаворитмиз. У ерда ҳам ҳамма кураш тақдим қиляпти. Ўйинлар қизиқарли ўтяпти. Биринчи ва иккинчи ўрин ўртасида катта фарқ йўқ. Кубокда ҳам шундай кураш. 

- Сиз ҳар доим ҳужумдаги муаммолар ҳақида гапирасиз. Бу маҳоратсизликми ёки тажрибасизликдан? 

- Ҳар бир ўйинда кўплаб голли вазиятларга эга бўляпмиз. Агар биринчи бўлимда ҳамма вазиятлар гол билан тугаганида балки ўйин охири оддийроқ ўтарди. Реализацияда оқсаяпмиз. Ишлашда давом этамиз. "Бунёдкор" ҳам яхши қаршилик кўрсата олди. 


- Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибнинг қандай нозик жиҳатларига эътибор бергандингиз? 

- Буни мен этика томондан изоҳлай олмайман. Рақиб мураббийи келса жавоб бериши мумкин. Биз мазкур баҳсга жиддий ёндашдик. Қийин бўлиши кутилганди. Охирини ўзингиз кўрдингиз. Захиралар амалга оширдик. Ҳамма жабҳаларда рақибни ўрганганмиз. Ғалаба лекин гуруҳдан чиқа олганимиз учун хулоса қилишимиз керак. Мавсум ҳали узоқ.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика