Latest news

09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  1 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  2 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  3 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  14 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8

Григорий Колосовский: "Бугунги дурангдан биз хурсанд бўлишимиз, рақиблар эса буни мағлубият каби қабул қилиши керак" News

Григорий Колосовский: "Бугунги дурангдан биз хурсанд бўлишимиз, рақиблар эса буни мағлубият каби қабул қилиши керак"

Про-лиганинг 7-турида "ФарДУ" жамоасига қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.


- Жамоам бугун майдонга уч очкони олиб бўлдик деб ўйлаб майдонга тушди. Худдики, улар "Бунёдкор"ни мағлуб қилганидан кейин лигада ҳеч қандай рақиб қолмаган ва муддатидан олдин чемпион бўлгандек. Бу хато фикр, рақиб ҳам қандай футбол ўйнаш кераклигини кўрсатиб қўйди. Улар катта иштиёқ билан майдонга тушишди ва бу даражага мос эмаслигини кўрсатишга исботлашга интилишди. Ростдан ҳам улар даражасини кўтара олади ва очколарини йиғади. Улар бизни ўз жойимизга қўйиб қўйишди. Эртага футболчилар билан жиддий суҳбат кутиб турибди. Мияни совутиб, эртага барчасини ҳал қилиб оламиз. Рақибни ўзи мос бўлган бир очкоси билан табриклайман. Улар бугун очко йўқотишди десак ҳам бўлади. Рақиб ғалабага биздан кўра яқинроқ эди. Биз жуда ёмон ўйнадик. Ўз ишига бундай совуққон қараб, очколар ўзи келаверади қабилида майдонга тушиш... Буни ўзингиз кўрдингиз. Рақиб бугун майдоннинг ҳар бир қаричида кураш таклиф қилди ва бизнинг жамоадан фарқли равишда яхшироқ курашди. Иккинчи бўлимда ҳолатни бироз тўғрилагандек бўлгандик, бироқ бу ҳам камлик қилди. Илк дақиқаларданоқ юқори темпда ўйнаш керак. Бугунги дурангдан биз хурсанд бўлишимиз, рақиблар эса буни мағлубият каби қабул қилиши керак.

- Бугун "Локомотив"да вазиятлар камроқ бўлди.

- Ўйин якунида бизда 100 фоизлик вазият бўлганди, икки метрдан гол ура олмадик. Менимча биз бу ўйинда ғалабага лойиқ эмасдик. Илк дақиқалардан юқори куч билан ўйнаш керак. Биринчи бўлимда бирорта аниқ зарба йўллай олмадик, бирга-бир вазиятларда рақибни алдай олмадик, тузукроқ хавфли узатмалар амалга оширмадик... Бунақада қандай қилиб гол уриш мумкин. Якунда мана натижа.

- Про-лигада жамоалар сони кам бўлгани учун ўйинлар ҳам кам. Шу боис ҳар бир ўйин финал каби ўтмоқда. Футболчилар турнир жадвали ва ўйинлар билан танишиб бормоқдами?

- Менимча улар ҳар бир ўйинни кузатиб боришмоқда. "Бунёдкор" мағлуб қилинганидан кейин йигитлар ҳали ҳам эйфорияда қолиб кетганга ўхшайди. Бу албатта, бизнинг айбимиз. Ҳамма айбни футболчининг елкасига ташлаб қўйиб бўлмайди. Биз илк дақиқаларданоқ футболчиларни курашишга давъат қила олишимиз керак. Биринчи дақиқаданоқ тўп учун охиригача курашиш керак. Ҳозир ҳеч ким ғалабани осонликча бериб қўймайди. Бугун рақибда иштиёқ юқори эди ва улар буни кўрсата олишди. 

- Олдинда "Локомотив"ни "Жайхун"га қарши ўйин кутиб турибди. Баҳс сунъий майдонда бўлади. Бу ҳақида нима дея оласиз?

- Нукусга борган барча жамоани сунъий майдондаги ўйин кутади. Бизда ҳам шундай. Улар ҳам доимо сунъий майдонда ўйнаб, кейин табиийларида ўйнашади. Бу уларга ҳалақит қилмайди. Менимча бу катта муаммо бўлмайди. Ҳа, таркибда ўзгаришлар қиламиз. Исталган майдонда ўйнаб, исботлай олиш керак. Барча бир хил шароитларда бўлишади: биз ҳам улар ҳам сунъий майдонда бўламиз. 

- Акаки Шулаясиз жамоада креативлик кўринмади. У қачон сафга қайтади?

- Майдонга фақатгина 11 футболчини тушира оламиз. Шулая, Шулая, Шулая... У ҳам барча футболчилар қатори. Шулаясиз ҳам таркибда етарлича футболчилар бор. Бугунги ўйин учун майдонга тушганлардан жавобини оламиз. Эртага жуда жиддий суҳбат кутмоқда. Нима учун бундай бўлди? Нима учун биз рақибга етарлича баҳо бера олмадик? Бу нима билан боғлиқ? Эйфория биланми? Мана бизга жойимизни кўрсатишди ва жиддий жазолашди. Ҳар бир ўйинга келгандан кейин курашиш керак. Жамоанинг бир футболчига боғланиб қолиши эса яхши эмас. Жамоада 20 футболчи бор. Шулаянинг соғлиғида муаммолар бор, ўзини ноқулай ҳис қиляпти. У сафар ўйинигача ўзига келиб олиши таркибда бўлиши керак. Шулая бугун майдонда бўлмади, лекин бошқа футболчилар бор эди. Барчамиз биргаликда шуғулланяпмиз. Ҳар бир футболчи учун ҳимоя, ўрта чизиқ ва ҳужум учун алоҳида талабларимиз бор.  Улар бу талабларини бажаришлари керак. Бугун шу талабларни бажармагани учун натижа шундай бўлди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика