Latest news

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  6 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  42 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари News

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 5-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" 5-турни ўз майдонида "Бухоро"га қарши ўтказди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйин давомида қўқонликлар посбони Азизхон Исақов 5 марта жамоасини голлардан қутқариб қолди. Айниқса охирги сонияларда рақибнинг кетма-кет иккита зарбасини бартараф этиб жамоасининг мавсумдаги илк ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шу тариқа, Исақов 5-турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши мураббийи – Александр Хомяков ("Андижон")

"Андижон" 5-турда Тошкентда 15 карра мамлакат чемпиони "Пахтакор" клубига қарши ўйнади ва ғалабага эришди - 3:2. Андижон клуби ўз тарихида ҳеч қачон Тошкентда бу рақибни мағлуб эта олмаганди. Ўз шогирдлари билан тарихий ғалабани қўлга киритган Александр Хомяков турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши футболчиси – Алтин Крезиу ("Андижон")

"Андижон"нинг словениялик ярим ҳимоячиси Алтин Крезиу 5-турда "Пахтакор"га қарши баҳсда ажойиб ўйин намойиш этди. Таняч ярим ҳимоясида рақибларга деярли имкон бермаган Алтин иккита голли узатмани ҳам амалга оширди. Шу боис, Алтин Крезиу 5-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 5-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Жамшид Искандеров ("Нефтчи")

Аслида бу тур чиройли голларга бой бўлди десак муболаға бўлмайди. "Қўқон-1912" вакили Иқболжон Маликжонов, "Динамо" легионери Ратиньо томонидан урилган голлар ҳам энг чиройли бўлишга лойиқ эди. Аммо биттасини танлаш кераклиги боис улар лауреат бўла олишмади. "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров 5-турда "Машъал"га қарши баҳсда чиройли гол муаллифига айланди. Футболчи бурчак тўпини тўғри дарвозага жойлаб қўйди. Зарба траекториясини рақиб посбони тушунмай ҳам қолди. Жамшид Искандеров томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.







"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика