Latest news

19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  1 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  13 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  1 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  19 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  1 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  3 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0

"Қўқон-1912": Клубимиз раҳбари 55 ёшга тўлди News

"Қўқон-1912": Клубимиз раҳбари 55 ёшга тўлди

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти Бахтиёржон Толиповнинг туғилган куни. Жамоамиз раҳбари бугун ўзларининг 55 ёшларини қарши олишмоқда.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, “Марказий” ўйингоҳ ва клуб ходимлари ҳамда мухлисларимиз номидан Бахтиёр акани самимий муборакбод этамиз. У кишига сиҳат-саломатлик, ишларида омад тилаб қоламиз.

Тан олиш керак сўнгги йилларда Қўқон футболи деганда, барчанинг куз ўнгида Бахтиёр ака Толипов гавдаланади. Айнан шу инсон саъи-ҳаракатлари эвазига ўзбек футболи ватани бўлмиш – Қўқонга катта футбол яна қайтди. Бугунги кунга келиб, “Қўқон-1912” клуби Ўзбекистондаги ўзини-ўзи маблағ билан таъминлайдиган ягона жамоа саналади. Бу борада ҳам  Бахтиёр аканинг ҳиссалари беқиёс.

Қўқонлик футбол мухлисларини қувонтиришга қаттиқ бел боғлаган клубимиз раҳбари ўз олдига “Қўқон-1912” жамоаси билан келгусида Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этишни мақсад қилиб қўйган. Умуман олганда, Бахтиёр ака Толиповнинг келажакдаги режалари улкан.

ЯНА БИР БОР ТУҒИЛГАН КУН МУБОРАК, БАХТИЁРЖОН АКА!

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика